“Ичан-Қалъа”давлат музей-қўриқхонасида жойлашган хушманзара чойхонада нуронийлар давраси ташкил этилди. Бу ерга ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида узоқ йиллар ишлаб юрт ривожига катта ҳисса қўшган ва бой ҳаётий тажрибага эга бўлган эл ҳурматига сазовор хивалик мехнат фахрийлари таклиф этилди.
Фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Хива шаҳар бўлими ташаббуси билан уюштирилган даврада қатнашчилар ўзларининг иш ва ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашдилар. Бугунги тинч, фаравон ва тўкин – сочин замонда, чексиз ғамхўрликлардан баҳраманд ҳолда умргузаронлик қилаётганлари учун шукроналар билдиришди. Ноз-неъматлар тўла дастурхон атрофидаги завқли, хазил мутойибага тўла гурунглар мумтоз ва қувноқ куй-қўшиқларга уланиб кетди. Таниқли санъаткорлардан Ўзбекистон халқ бахшиси Норбек Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рахматжон Қурбонов ва бошқалар ижросидаги тароналар даврага файз бағишлади.
Нуронийлар даврасида тадбири “Маҳалла” телеканалида намойиш этиш учун тасвирга олинди.
Тадбирда Ичан-Қалъа музей қўриқхонаси мехнат фахрийлари ҳам иштирок этишди.
Бу хил тадбирларни бундан буён хам тез-тез ўтказиш ниятидамиз, - дейди “Нуроний” жамғармаси шахар бўлими раиси,” Эл-юрт ҳурмати” ордени сохиби Отаназар Пирназаров. Зеро кекса авлод вакилларининг бой иш ва ҳаётий тажрибаси ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.
Нуронийлар даврасида