2019 йил 10 сентябрда Хоразм табиати бўлимида “Хоразм қовунларилари” кўргазмаси очилди.
Кўргазмада Хоразм қовунларидан “Ширинпечак”, “Сариқ гулоби”, “Обинаввот”, “Жийда гули” ва бошқа навлардан намуналар қўйилди. Полизчилик дунё дехқончилигида қишлоқ хўжалигини энг қадимги тармоқларидан биридир. Бу тармоқ деҳқончилик қилинадиган шимолий зоналаридан тортиб, то тропик зоналаргача бўлган ҳамма жойларда экиб ўстирилади. Полизчиликнинг бунчалик кенг тарқалганлигининг боиси шундаки, қовун инсон учун ширин, нихоятда лаззатли тўйимли неъмат бўлиши билан бирга, витаминлар манбаи сифатида қадирланади. Қовун серсув меваси ва этли қисми озиқ – овқатга ишлатиладиган бир йиллик ўт ўсимликдир. Қовун махсус участкаларда полизларда ўстирилган, полиз экинлар деган ном ҳам шундан келиб чиққан бўлиб полизчилик дейилади.
Ҳалқимизни турмуш фаровонлигини янада яхшилаш соҳасида мамлакатимизда етиштирилаётган полиз экинларининг тутган ўрни ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Полизчилар ҳалқимиз дастурхонини қовун, тарвуз маҳсулотлари билан йил 12 ой тўкин сочин қиладилар. Табиатнинг бебаҳо шифобахш ва витаминларга бой бўлган полиз экинлари инсон саломатлигига ҳам жуда катта таъсир кўрсатади.
Маданий ўсимликларнинг қадимийларидан бири бўлмиш қовун инсонга 4 минг йилдан бери маълум. Қадим ривоятларга кўра, кунлардан бир кун Хоразмдан Дажла ва Эфрат дарёлари оралиғидаги элатлар тамонга олиб борувчи йўлда Амир Темур соқчилари катта бир карвонни тўхтатишиб, “хой чол”, бизнинг қовунларимизни узоқ боғдодга нима учун олиб кетяпсан ёки сенинг юртингда қовун йўқми ? Эй улуғ хоқон, ахир Боғдод бозорларида сенинг ерларингда етиштирилган қовунга тенг келадигани йўқ-да! Майли йўлингдан қолма. Темурга қарашли ерларнинг қовуни етти иқлимда хам йўқлигини ҳамма билиб қўйсин. Бу ҳақиқатдир Хоразм қовунинг тилими тилни ёриши тўғрисида З М Бобур ҳам лутф қилган. Қовун ўта хушхўр соғлиқ келтирувчи ва тўйдирувчи шифобахш Оллох ато этган неъматлардан биридир. Хоразм воҳаси қадим-қадимдан ўзига хос табиати, ширин –шакар мевалари, айниқса тилими тилни ёрар қовунлари билан дунёга машҳурдир. Бу ҳақда қадимий қўлёзмаларда, Венгер олими ва сайёҳи Вамбери асарларида ва бошқа манбаларда таъриф ҳамда тавсифларни ўқиш мумкин. Қовун одам организмининг ҳаётий фаолиятини яхшилайди, қовунда хосият кўп, уни тиббиётда “Бахт гармони” дейишади. Чунки унинг таркибида инсонни яшартириш хусусиятига эга серотанин моддаси, А, С, Е, В1, В2 витаминлар мавжуд. Қовунни қанча кўп есангиз соғлигингиз шунча мустаҳкамланади. Қовун касалликларга қарши “ҳимоя” воситаси ҳамдир. Қовун бир зумда феъл атворингизни ўзгартириб юборади қон томирлари деворини мустаҳкамлайди, тушкунликни қувади, кайфиятни кўтаради, уйқусизликдан халос қилади. Табобатда қовун меваси уруғи жигар ва буйрак касалликларини даволашда ҳамда сийдик ҳайдовчи сифатида, киши асабини тинчлантирувчи, камқонликда, қувватсизликда, юрак- қон томир, жигар, буйрак касалликларини даволашда ишлатилади.
Шундай экан бизнинг жаннат макон юримизнинг полиз экинлари бошқа юрт полиз экинларидан мазаси,серсувлиги ширин таъми билан ажралиб туради. Кўргазмани ўқувчилар, маҳаллий саёҳлар ҳамда чет эллик саёҳлар қизиқиб томоша қилмоқдалар.
“Хоразм қовунларилари” кўргазмаси

Кўргазма 1 октябргача давом қилади.