Бугунги кунда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан барча соҳаларда, шу жумладан маданий-маърифий соҳалардаги ҳамкорлиги ҳам йил сайин мустаҳкамлашмоқда. Шу асосда соҳага илғор тажрибалар, инновацион ғоялар ҳамда технологиялар тадбиқ этилмоқда.
Бу тарздаги хайрли ҳаракатларни маданият муассалари, жумладан музейлар фаолиятидаги ўзгаришларда ҳам кузатиш мумкин.
Яқинда Хива “Ичан Қалъа” давлат музей-қўриқхонасига АҚШнинг машхур Смитсион иниститути ва музейларидан бир гурух мутахассислари ташриф буюришиб, музей-қўриқхона фаолияти билан атрофлича танишдилар. Мехмонлар билан музей-қўриқхона рахбари, ўринбосарлари, илмий ходимлар ва мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида ўзаро тажриба алмашилди, фаолиятни янада такомиллаштириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Музей-қўриқхона директори Ш. Матяқубов, ўринбосарлари М. Абдурасуловлар Ичан Қала музей-қўриқхонасининг бугунги кундаги фаолияти, галдаги режалар билан меҳмонларни батафсил таништирилди.
Смитсион иниститути ва музейлари халқаро бўлими рахбари Сара Берон ўз сўзида очиқ осмон остидаги музей шахарга ташрифидан мамнун эканлигини билдириш билан бирга самимий меҳмондўстлик учун жамоа аъзоларига ўз ташаккурини изҳор этди. Хивада халқаро туризмни ва маҳаллий сайёхликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд эканлигини алоҳида эътироф этди.
Ана шу имкониятлардан самарали фойдаланишга ҳаракатлар давом этмоқда, - деди ўз сўзида музей-қўриқхона директори ўринбосари М. Абдурасулов, Булардан кўзлаган мақсад музей фаолиятини энг юқори жаҳон андозалари даражасига кўтариш, фаолиятида очиқлик, шаффофликни таъминлаш билан бирга давлат томонидан ажратилган маблағлардан ташқари, ички ресурсларни, шунингдек, чет эллик ҳамкорлар билан алоқаларни мустахкамлаган ҳолда хорижий инвестицияларни ҳам жалб қилиш ниятидамиз.
Смитсион иниститути ва музейлари хавфсизлик бўлими рахбари Дуглас Халл таассуротларини ўртоқлашар экан, келгусида музей фаолиятини яхшилаш юзасидан фикр-мулохаза ва таклифларини билдирди. Жумладан у музей фонди учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий бино зарурлигини алохида қайд этди. Шунингдек сайёхлар хавфсизлигини янада яхшилаш, ходимлар малакасини ошириш, экспонатлар хавфсизлигини янада ошириш мақсадида замонавий технологиялардан янада самарали фойдаланиш бўйича мулохазалари ҳамда таклиф ва тавсияларини билдирди. Ҳар иккала томон вакиллари келгусида ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш, расмий тарзда келишувларни имзолашни режалаштириб олишди.
Бу тарздаги ҳамкорлик келгусида музейни, сайёхликни бинобарин мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Мақсад – музейлар фаолиятини такомиллаштириш