2019 йил 4-6 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигида - "Маданият сохасида хомийликни ривожлантириш" хақида ўқув дастурлари бўлиб ўтди. Мазкур дастур доирасида Франция Республикаси маданият вазирлиги ходими - Леа Морган ва Франция миллий Лувр музейи ходими - Жан Бафислар - Франция Республикасида маданият сохаси, жумладан музейларга хомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бу сохага оид қонунларни Лувр музейи тажрибасида қандай қўлланилаётганлиги хақида ўқув машғулотлари олиб боришди.
Мазкур ўқув дастурида Республикамиз санъат галереялари, музейлари ва Маданият Вазирлиги ходимлари қатнашиди.
Дастур доирасида Леа Морган тамонидан - маданият ва санъат сохаси, жумладан музейларга инвестициялар, грантлар, хомийлик лойихаларини жалб қилиш механизмлари, бу сохадаги хуқуқий майдон ва соликларга доир чекловлар хақида батафсил тушунчалар берди.
Лувр музейини хомийлик масалалари бўйича бошқарувчиси - Жан Бофис эса - юқоридаги конунларни ўзи ишлаётган музейга тадбиқи ва музей фаолиятида бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш механизмлари хақида тушунтиришлар берди.
Ўқув машғулотлари қизиқарли, савол - жавобларга бой тарзда ўтказилди.
6 декабр куни Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси директор ўринбосари М.Абдурасулов - Франция Республикаси маданият вазирлиги ходими - Леа Морган ва Лувр миллий музейи ходими - Жан Бафислар билан ўзаро амалий хамкорлик ва келгуси йил Франция музейларида - Хива Ичон-Калъа музей қўриқхонаси иштирокида кўргазмалар ташкил қилиш борасида учрашув ўтказди.
Музей сохасидаги халқаро тажрибалар