Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси йилдан йилга музейшунослик ва ёдгорликларни сақлаш бўйича халқаро хамкорликни кенгайтириб бораяпди. Жумладан музейшунослик сохасида Россия Федерациясини қатор музейлари, Азарбайжон Республикаси миллий гиламлар музейи, Козоғистон Республикаси мангистав ўлкашунослик музейлари билан ва ёдгорликларни сақлаш борасида Япониянинг Киото ва Токио хорижий тиллар университетлари билан, хамда АКШ даги Смитстоун иниститути билан хамкорлик қилади.
Жорий йилнинг 16 - 17 февраль куни Хоразм вилояти Хива шахрига Япониянинг Токио Хорижий тиллари университети профессори ва Киото Хорижий тиллари университетининг илмий ходимлари " Ичан - Калъа " Давлат музей қўриқхонасига ташриф буюрди. Ушбу ташриф Токио ва Киото хорижий тиллар университетлари ва Хива Ичон-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси ўртасида имзоланган мемарандум доирасида ташкил қилинган.
Олимлар ташрифидан кўзланган мақсад, Хивадаги тарихий-меъморий обидаларни сақлаш ва ҳозирги ҳолатини ўрганиш. Шу жумладан, чет эллик хамкасблар билан биргаликда, музей етакчилари ва илмий ходимлари тарихий - меъморий обидаларни ҳозирги ҳолатини ўрганиб, келажакда ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишилди.
Тарихий меъморий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш ва музейшунослик фаолиятини такомиллаштириш бўйича Хива “Ичан-қальа” давлат музей-қўриқхонаси жамоаси ва япониялик олимлар ҳамда мутахассислар ҳамкорлиги йил сайин мустаҳкамланмоқда.
Токио ва Киото хорижий тиллар университетлари профессор ўқитувчилари, тадқиқотчи олимлари - Хироши Минати, Китура Сатору, Ҳорикава Тору ва Максумото Такуянинг Хивага ташрифи ҳам ана шу мақсадга қаратилди.
Музей-қўриқхона илмий ходимлари ва япониялик олимлар ҳудуддаги тарихий меьморий ёдгорликларни асраш ҳамда таьмирлашда ташқи табиий таьсир – ер ости ва ер усти намлик, шўрланиш таъсирини ўрганиш бўйича илмий-амалий тадқиқотлар ўтказмоқда.
Шу мақсадда Калта минора, Жума мачити, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа шу каби ёдгорликлар деворларига хориждан келтирилган намлик таьсирини назорат қилиб борувчи энг замонавий ускуналар – термогидронометрлар ўрнатилди.
Ичан-Қалъа музей-қўриқхонасидаги "Жума масжид"да бўлган япон олимлари ундаги устун ва тўсинларнинг сақланиш ҳолати билан қизиқди.
Тадқиқот натижалари таъмирлаш ишларини ўз вақтида, сифатли амалга ошириш, музей-қўриқхона фаолиятини яхшилаш, бинобарин воҳада туризм имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Халқаро хамкорлик истиқболлари