Музейлар - дейилади энциклопедияда, - юнонча сўз бўлиб, муза (санъат, адабиёт ва фан илоҳи)ларга бағишланган жой. Яъни музей - тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва ташвиқ қилиш ишларини бажарувчи илмий-маърифий муассасаларидир.
Илк музейлар қадимги Юнонистон ва Римда пайдо бўлган. Дастлаб, айрим санъат ёдгорликлари ибодатхоналарда тўпланиб, турли кўргазмалар ташкил қилинган. Кейинчалик, санъат, маданият ва фан эришган ютуқларнинг намуналаридан коллекциялар тўплана бошлаган ва доимий музейлар ташкил қилинган.
Хоразмда ХIХ асрнинг охирида музей ташкил қилиш учун ҳаракат бошланган. Хива хонлигида архитектура ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш ишлари қадимдан одат тусига кирган бўлса, осори-атиқаларни йиғиш ва ажойибхона ташкил қилишга ХIХ аср охирида Феруз тахаллуси билан машҳур бўлган Хива хони -Муҳаммад Раҳимхон II даврида киришилган. Бунга Хива хонлигида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, осори - атиқалар ҳамда архитектура ёдгорликларининг фотосуратлари Россия ва жаҳон кўргазмаларида намойиш этилиши ҳам сабаб бўлган. Чунки, 1890 йилда Тошкентда, 1895 йилда Нижний Новгородда Бутунроссия кўргазмасида, 1900 йилда Парижда, 1904 йилда Американинг Миссури штатининг Олои шаҳрида ўтган халқаро ярмаркаларда Хива хонлигидан 16 соҳа бўйича ҳар биридан учтагача ҳунармандчилик ишлари намуналари юборилган. Париждаги кўргазмада Хоразм обидаларидан 143 бинонинг Бомачинский томонидан олинган фотосуратлари ҳам намойиш қилинган.
1890 йилдаги кўргазмада намойиш қилинган ажойиб мис ўймакорлиги иши учун уста Мавлонберди ва Сафар Боболар Россия империяси Молия министрлигининг бронза медали ва фахрий ёрлиғини олишга мушарраф бўлишган.
1898 йил 12 апрелда Муҳаммад Раҳимхон II Кўҳна Урганч, Хўжаэли ва Қўнғирот ҳокимларига: “Қадимдан қолғон ёдгор нимарсаларни йўқ қилдирмасунлар, ҳар тариқа кўҳна жой ва қалъа ва иморатлар бўлса, не тариқа бино бўлғонларини ва кўҳна тилла ва танга ва фуллар бўлса борлаб топиб мунда юборсун”, деб буйруқ беради. Лекин, тўпланган буюмлар Россияга юборилиши натижасида Хиванинг ўзида музей очилиши орқага сурилиб, 1920 йилдагина амалга оширилади.
1920 йил 11-апрелда Хоразм Муваққат ҳукумати вакиллари ва РСФСР ҳукумати фавқулодда вакили иштирокида бўлиб ўтган қўшма йиғилишида Хива шаҳрида “Хива халқининг ўтмиши ва ҳозирги пайтдаги маданиятига оид барча буюмларни, шунингдек, хонлик зулмининг жазо қуролларини халққа кўрсатиш ва келгуси авлодлар учун сақлаб қолишни назарда тутиб, халқ музейи ташкил этилсин” - дейилган қарори қабул қилинади.
Ушбу қарорни ижросига киришган Маориф ва маданият нозирлигининг 17-апрелда халққа қилинган эълонида, жумладан шундай дейилган эди: “Қалъа шўроларининг маҳкамаларига, 26 апрел 1920 йилда Хивада музей ва виставка очиладур. Шунга керакли нимарсаларни тезлик бирла аҳолидан сўрашиб олиб, мазкур муддатдин икки кун аввал Хивага еткурмакларингиз зарурийдир”. Эълонда махсус кишилар қўлларида мандат билан аҳолидан музейбоп буюмларини соҳибининг қўлига хат бериб олишлари кўрсатилган. Бу хат билан буюмнинг соҳиби истаган пайтда ўз буюмини қайтариб олиши ҳам мумкин бўлган.
Музей-кўргазма 1920 йил 27 апрел куни Бутунхоразм халқ вакиллари I қурултойи қатнашчиларининг иштирокида, эски хонлар қароргоҳи Кўҳна Арк биносининг Арзхонасида очилди. Ишчилари битта мудир ва қоровулдан иборат музейнинг очилишига Маориф ва маданият нозири Мулла Бекжон Раҳмон ўғли, “Ёш хиваликлар” партиясининг йўлбошчиси Мулла Жуманиёз Султонмуродовлар ўзларининг катта ҳиссасини қўшдилар.
1924 йилгача Хива шаҳрининг ичкари қалъасидаги 1831-1839 йилларда қурилган улкан Тошҳовли саройида Оллоқулихоннинг авлодлари яшаганлар ва бу саройни ўз мулки ҳисоблаб, унинг жиҳозларини сота бошлаганлар. Бундан хабар топган ҳукумат аъзолари музейни Тошҳовли биносига кўчириб, саройни ҳам ўз ҳисобига киритишган ва Хива музейи яна бир экспозицияга кўпайган.
1957 йилда Тош ҳовли саройида музей экспонатлар фонди ва Тарих музейи қолдирилиб, Бу ердаги бошқа музейбоб экспанатлар даврларга ажритиб Ичон-Қалъадан ташқарида “Хоразм тарихий инқилобий музейи” ва “Хоразм табиати” музейи номи билан Нуруллабой саройига кўчирилган.
Тарихдан маълумки, Буюк ипак йўлида жойлашган ушбу шаҳардан Хоразмлик олимларнинг асарлари ва кўпгина бадиий ҳунармандчилик намуналари дунёга тарқалган. Ушбу осори-атиқалар ҳанузгача Рим, Париж, Лондон, Копенгаген, Берлин, Истамбул, Қоҳира, Санкт-Петербург, Москва, Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги йирик музейлар экспозицияларини безаб турибди. ХIХ асрда жаҳон бўйлаб музейлар ташкил қилиниши амалиётга татбиқ қилинган бўлса, ХХ асрнинг иикинчи ярмидан бошлаб қадимий тарихга ва меъморий обидаларга бой бўлган шаҳарларнинг ўзини музей шаҳарлар деб аташ анъанага киритилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар кенгашининг 1969 йил 29 июль 343 сонли қарорига мувофиқ Хива Давлат тарихий меъморчилик “Ичон-қалъа” музей – қўриқхонаси ташкил қилинди. Музей қўриқхонанинг ташкил қилиниши ва ривожланишига Давлат мукофоти лауреати, халқ рассоми Абдулла Болтаев, адиб ва драматург Юнус Юсупов - Айёмий, журналистлар союзи аъзолари Мадамин Ёқубов, Анвар Исмогилов, Ю. Рўзметов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Т.В.Середа, Усто - Собиржон Юсуповлар ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшдилар.
Бу пайтга келганда Хивада асосан иккита катта музей фаолият кўрсатар эди. Уларнинг бири Хива хонининг Нуруллабой саройида жойлашган бўлиб, Инқилоб тарихи ва Хоразм воҳаси табиатини акс эттиришга бағишланган эди. Иккинчи катта музей шаҳарнинг ичкари қалъасидаги Оллоқулихоннинг Тошҳовли саройида жойлашган бўлиб, унда Тарих музейи фаолият кўрсатаётган эди. Хиваликларнинг сўзларига қараганда бу музейдаги экспонатлар жуда бой бўлиб, унда жуда кўп қадимги буюмлар, санъат асарлари, хонлик даврининг қимматбаҳо тошлар ва олтин-кумушлар билан безатилган қурол-яроғлар, чинни буюмлар намойишга қўйилган. Хонлик тузуми давридаги бойнинг уйи ва камбағалнинг уйи интеръерлари томошабинларда катта таассуротлар қолдирган.
Хива шаҳрининг ХIХ аср охири ва ХХ асрнинг бошларидаги кўриниши, унинг ички ва ташқи қалъа деворлирининг ўз ҳолича сақланиб қолганлиги шаҳарнинг ўзини музей деб аташ ва уни қўриқхона деб эълон қилиш учун асос бўлди. Шуниси қизиқарлики, шаҳар ХХ асрнинг 60 –йилларида ҳам юз йил олдлинги кўринишини бузмаган эди. Ундаги меъморий обидаларнинг асл ҳолича туриши, шаҳар ичидаги аҳолининг яшаш уйларининг ташқи кўриниши, кўчаларнинг энсиз ва торлиги, уйларнинг томларини текис қилиб бостирилиши ва сомон сувоқ қилинганлиги ҳар бир кишини ҳайратга соларди. шаҳар ичида яшайдиган аҳолининг ташқи қиёфаси, унинг кийимларида сақланган анъанавийлик ва кишиларнинг муомаласидаги одамийлик, уйига борсангиз очик чехра билан кутиб олиши, буларнинг барча-барчаси шаҳарнинг қўриқхонага айлантириш учун асос эди.
Хива шаҳрининг ўзи музей! Унинг экспонатлари: қалъа девори билан ўралган тўрт дарвозали шаҳар, хонларни саройлари, масжид, мадраса, минора, мақбара ва шунга ўхшаган иморатлардир. Бу обидаларнинг ичида Хоразм халқининг минг йиллик тарихидан гувоҳлик берувчи алоҳида музейлар жойлашган. Ўзбекистоннинг энг кўҳна музейларидан бири бўлган Хива “Ичон – Қалъа” Давлат музей – қўриқхонаси худудида 56 та мангуликка дахлдор тарихий меморий обидалар бор. Бу қадим шаҳарда ҳозирги вақтда 375 хонадон сақланиб қолган ва уларда 2610 аҳоли истиқомат қилади. “Ичон – Қалъа” тарихий меъморий давлат музей-қўриқхонасининг 19 та доимий экспозицияларида Хоразмнинг қадимдан бугунги кунигача бўлган тарихи акс эттирилган.
Дунёнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Хива асрлар мобайнида инсониятнинг маънавий ва моддий маданияти ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келган. Хивани бежиз очиқ осмон остидаги музей-шаҳар деб аташмайди. Жаҳон туризмининг марказларидан бири саналган бу шаҳарда 140 дан ортиқ меъморий обидалар ва археологик ёдгорликлар сақланиб қолган.
1990 йил 12 декабрда Хива шаҳрининг “Ичон – Қалъа” қисми Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фан, маориф ва маданият тараққиёти билан шуғулланувчи бўлими - ЮНЕСКОнинг маданий мерослар қўмитаси қарори билан жаҳон маданий мерослари рўйхатига киритилди. 1997 йилда эса бу қадимий шаҳарнинг 2500 йиллик юбилейи жаҳон миқёсида кенг нишонланди
2019 йилда “Ичон – Қалъа” Давлат музей-қўриқхонасида Илмий-маърифий, илмий тўплов, илмий изланиш ишларини ривожлантириш натижасида музей-қўриқхонага ташриф буюрган тамошабинларни умумий сони 401.781 тага етди, шундан ҳорижий (144738), маҳаллий (257043) сайёҳлардир.
-Йил давомида «Ичан-Қалъа» Давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан Вилоят туманларига илмий экспедициялар ташкил қилиниб 874 та музейбоп материаллар тўпланди, Шулардан: 438-таси асосий фондга, 436 таси - илмий-ёрдамчи фондга киритилди.
-Мухаммад Раҳимхон (Феруз) II нинг фойтун араваси реставрация қилинди.
- «Қадимги Хоразм тарихи», «Хоразмшоҳлар тарихи», «Хоразм хонлари тарихи», «Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огахий уй музейи», хамда 18 май халқаро музейлар кунига бағишлаб Шерғозихон мадрасасида «Хоразм табобати тарихи», Полвон қори мажмуасида «Оқ масжид меннонитлари» Қадимги Хоразм бўлимида «Хоразм тангалари жамламаси», Хоразм мусиқа тарихи бўлимида «2018 йил Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўткан биринчи халқаро мақом анжумани» экспозицияларини илмий концепцияси ва тематик экспозицион планлари ёзилди ва шу асосда доимий кўргазмалар ташкил қилинди. Кўҳна Арк мажмуасидаги Арзхона ва Зарбхона интерьерлари, Хива хонлиги бўлимига қарашли «Қозихона» интерьери реэкспозиция қилинди.
- «Фаол инновациялар ва ижтимоий ривожланиш йили» дастурига асосан ёшлар қалби ва онгида Она Ватанга муҳаббат, фаҳр ва муҳаббат туйғусини шакллантириш, ота боболаримизнинг эзгу ғояларини ёш авлод қалбига сингдириш ватанимиз тарихини ўзбек давлатчилиги заминларини чуқур англаб етишларига кўмаклашиш мақсадида, диний вазиятни янада соғломлантириш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора тадбирлар тўғрисидаги ПК-2124 сонли қарори билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш мақсадида ва Вазирлар маҳкамасининг 11.07.2014 йил 189 сонли қарорига асосан 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналардан 82.818 нафарига бепул музей хизмати кўсатилди.
- «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан “Хоразм хонлари тарихи”, “Хайрат лаҳзалари” рисолалари, «Хива шаҳрига саёҳат» (ўзбек тилида) йўл кўрсаткичи, Хива шарқ дурдонаси фото-албоми немис-француз тилларида, Амалий санъат, Хива хонлиги тарихи бўлимларини буклетлари, сайёҳлик харитаси тайёрланди. Республика, вилоят, туман газеталарида илмий ходимларни 37 та мақолалари чиқарилди.
- Хоразм, Хива шаҳри тарихига, Амалий санъатига, Табиатига, ҳунармандчилигига фан ва маданиятига оид мавзуларда 80 та маъруза ўқилди ва унда 2465 киши қатнашди.
- Тамошабинларга тарихий обидалар ва музей экспозициялари бўйлаб 3232 соат экскурсия ўтказилди.
- Илмий ходимлар томонидан Республика ва Хоразм телевидениясида «Кўҳна Арк», «Қадимги Хоразм тарихи», «Музейларда олиб борилаётган ислоҳатлар», «Ислом Хўжа минораси», «Тош ҳовли саройи», «Комил Хоразмий уй-музейи» “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ижоди” мавзуларида 32-марта эшиттиришлар ташкил қилинди.
- Хорижий мамлакатлардаги музейлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида, ҳамда янги ташкил қилинадиган «Қадимги Хоразм», «Хоразмшоҳлар» ва «Хоразм хонлари» тарихи экспозицияларини шакллантириш жараёнида хорижий музейларда сақланаётган Хоразм тарихига оид маълумотларни тўплаш ва улардан нусха олиш мақсадида музей илмий котиби т.ф.н. Комилжон Худойберганов Япония, музей фонди мутахасисси Мадалиев Хамза Украина ва Россия давлатларида хизмат сафарида бўлишди. 2019 йил 2-3 июнь кунлари Москвадаги «Шарқ халқлари музейи» ва «Евраосиё археология музей»лари, Азарбайжон Республикаси миллий гиламлар музейи билан хамкорлик хақида мемарандумлар имзоланди.
- Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазириниг 27 декабр 2018 йилдаги №07/1-828 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Моддий маданий меърос объектлари, музей ва бошқа туризм намойиши объектларида ягона марказлашган электрон тизимни жорий этиш чора-тадбирлари туғрисида»ги фармойишини бажариш борасида «Ичон-Қалъа» Давлат музей-қўриқхонасида музейларига электрон чипталар сотиш ва томошабинларни хисобини юритиш (турникет) лойихаси Республикамизда биринчиларданбўлиб 2019 йил 15 апрелдан ишга туширилди.
- «Ичан-Қалъа» Давлат музей-қўриқхонаси 18 май халқаро музейлар куни муносабати билан музей халқ тарихининг кўзгуси республика танловида «Йилнинг энг яхши музейи» наминацияси билан тағдирланди. Москва шаҳрида 2019 йил 29 май - 03 июнь кунлари бўлиб ўтган халқаро «Интермузей-2019» фестивалида «Ичан-Қалъа» Давлат музей-қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги номидан муваффақиятли қатнашиб фестиваль «Диплом»и билан тағдирланди.
- «Қадимги Хоразм тарихи», «Жоме масжиди» ва «Амалий санъат» бўлимларига - 32 та 8 та тилда ахборот беручи аудиогид қурилмалари ўрнатилди.
- Музей фаолиятига инновацион технологияларни қўллаш борасида 6 та йўналишда (акилли ахборот табличкалари, смарт откриткалар жамласаси, смарт музей, интерактив харита, жонли каталог, виртуал музей, шахарни 3D кўриниши) ишланди.
- Республикамизда биринчилардан бўлиб «Оқ масжид меннонитлари» музейи тула смарт музей кўринишида очилди.
- 2-8 сентябрь кунлари “Музейлар-бой тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Бўлимлар экспозицияларида тарих, амалий санъат, табиатга оид мавзуларда очиқ дарслар ва мавзуий экскурсиялар ўтказилди.
“Музей ҳафталиги” давомида “Ичон-Қалъа” Давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюрган тамошабинларни жамий сони 8547 шундан катталар 6965 талаба ва ўқувчилар 1582 тани ташкил қилиб, уларга бепул музей хизмати кўрсатилди.
- Тош ҳовли саройини таъмирлаш мақсадида АҚШ элчихонаси томонидан ажратилган 150 минг АҚШ доллари гранти қўлга киритилди.
- 2019 йил ноябрь, декабрь ойларида «Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огахий уй музейи» таъмирланиб, қайта жихозлаб музейлаштириш ишлари ниҳоясига етказилди ва 2019 йил 17 декабрда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийни 210 йиллик юбилейи нишонланди, шу муносабат билан музей илмий ходимлари жойларда маърузалар ўқишди, шоир уй музейида мактаб ўқувчиларига очиқ дарслар ўтказилди, Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийни ижодига бағишланган телекўрсатувлар тайёрланди.
Мана бир аср бўлдики Хива музейи ўлка табиати ва тарихининг ноёб буюмларини тўплаб, уларни авайлаб асраш, жаҳоннинг турли бурчакларидан келаётган сайёҳларга намойиш қилиш, келгуси авлодга ўз ҳолича етказиш кабий масъулиятли ишни шараф билан бажариб келмоқда.
Табаррук маскан