Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда давлатимиз раҳбарининг шу йил март ойидаги Хоразм вилояти, Хива шаҳрига ташрифи чоғида соҳага оид берилган топшириқ ва тавсиялари ижросини таъминлаш ташрифнинг асосий мақсадларидан бири бўлди.
Жамол Носиров, вилоят ҳокими ўринбосари С.Солаев, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Ш.Яхшибаев ва масъул ходимлар ҳамроҳлигида Хиванинг мўжизавий "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу музей Ўрта Осиёда сақланиб қолган ягона очиқ осмон остидаги шаҳар-музей ёдгорлиги бўлиб, у кўп минг йиллик меъморчилик, халқ амалий санъатига оид доимий кўргазма ва экспозицияларни ўзида мужассамлаштирган. Бу ердаги 140 дан ортиқ археологик обидалар кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келинмоқда.
Ушбу музейга ташриф буюрувчилар халқимизнинг буюк ўтмиши, аждодларимизнинг мислсиз иқтидори, маънавий қудратидан далолат берувчи кўп асрлик ёдгорликлар билан танишиб, уларнинг бунёдкорлик салоҳиятига тан бермоқда.
Дунё сайёҳларини ҳамиша лол қолдирган, Ўзбекистоннинг буюк ўтмиши борлигидан сўзловчи бу ёдгорликларни таъмирлаш, музей фаолиятини такомиллаштириш борасидаги ибратли ишлар вазир ўринбосари томонидан эътироф этилди.
Янги экспозициялар ташкил этиш жараёнлари, бу борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари бўйича ўз таклиф-тавсияларини берди.
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Хоразмда