Ислоҳотлар самараси ўлароқ бугун азим Хивага маҳаллий сайёҳларни гурухли ташрифи яна бошланди. Юртимизнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири хисобланган - Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси хозирги карантин ва санитария меъёрларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини давом қилдирмоқда.
Куни кеча Наманган вилоятидан 50 га яқин саёҳатчилар навқирон Хива шаҳрига зиёрат ташрифини амалга оширдилар. Меҳмонларнинг аксарияти катта ёшдаги одамлар бўлишига қарамасдан, тарихий Ичан-Қалъа бағрида улар анча ёшаргандек гўё. Чунки меҳмонларни кутиб олишга чиққан миллий фольклор жамоаларининг куй қўшиқларига рақсга тушиб, улар билан тенгма-тенг рақсга тушиди. Хива қўғирчоқ театри актёрлари томонидан саҳналаштирилган саҳна кўринишлари ва қизиқарли томошалар уларда ёқимли таассурот қолдирди.
Шунингдек, меҳмонлар Ичан-Қалъадаги Пахлавон Махмуд, Уч Авлиё ва Саййид Аловаддин сингари муқаддас зиёратгоҳларда бўлиб, рухий озуқа олиш билан бирга Хива шахрини қадимий обидалар тарихи билан хам яқиндан танишдилар.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остидаги мазкур саёҳатлар карантин ва санитария меъёрларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилиб, саёҳатчиларнинг ҳар томонлама хавфсизлиги турли масъул ташкилотларнинг доимий назоратида бўлди.
Қадимий шахарда сайёхлик қайта тикланмоқда