Маданият соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, музей фаолиятни янада яхшилаш бўйича шу кунларда Ичон Қалъа Давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари, барча мутахассислари изланишларни давом эттиришмоқда.
Куни кеча Тош ҳовли саройи меъморий ёдгорлиги ҳудудида фаолиятини бошлаган “Хива узоқ ва яқин ўтмишда” деб номланган фотокўргазма ана шу ҳаракатлар самараси бўлди.
Маълумки, ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Хоразмда яшаган немис меннонитлари вакиллари, улардан касб сирларини ўрганган Ўрта Осиёнинг биринчи фотографи ва кинооператори Худойберган Девонов, шунингдек, рус элчилари ва чет эллик сайёҳлар томонидан Хоразм хонлиги ҳаёти, тарихий шахслар, маҳаллий аҳоли турмуш тарзи акс этган нодир фотосуратлар музей фонди ҳамда архивлардан сақланмоқда.
Янги ташкил этилган кўргазмадан ана шундай тарихий фотосуратлар ўрин олган, улар томошабинда узоқ ва яқин ўтмиш ҳақида аниқ тасаввурлар уйғотади.
Хива хонлари Муҳаммад Раҳимхон соний-Феруз, Асфандиёрхон, Саид Абдуллахон, бош вазир Ислом хўжа фотопортеретлари, хон саройи миршаблари, ўтган аср бошларидаги Ичон-Қалъа манзаралари, 1913 йили Хивада илк касалхона биносининг ишга тушиши , халқ сайиллари ва бошқа тарихий воқеалар акс этган фотосуратларни кўздан кечирган ҳар бир киши хаёлан ўтмишга саёҳат қилгандай бўлади.
Кўргазманинг тантанали очилишида музей-қўриқхона ходимлари, меҳнат фахрийлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва сайёҳлар иштирок этишди.
Музей –қўриқхона директори Ш.Матяқубов ва бошқалар сўзга чиқиб бу тарздаги хайрли мақсадлар йўлида илмий-ижодий ишларни давом эттириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
ХИВА - УЗОҚ ВА ЯҚИН ЎТМИШДА