Тарихдан маълумки, Хоразм ёзуви ўрнини эрамизнинг VIII асридан бошлаб араб алифбоси эгаллади. Ёзув пайдо бўлиши билан уни ёзувчи хаттотлар ҳам пайдо бўлган ва айниқса, араб ёзуви тарқалгандан кейин хаттотлик санъат даражасига кўтарилган. Китоб тайёрлаш, уларнинг нусхасини кўпайтириш иши билан шуғулланган хаттотларнинг касби ҳаёт кечириш манбаига айланган. Машҳур хаттотлар хатларининг чиройли ва нақшиндор бўлиши учун араб ҳарфларининг ҳар бирига оро беришга, ҳусн киритишга ва уларни гўзаллаштиришга ҳаракат қилганлар.
Таъкидлаш жоизки, ҳуснихат билан битилган араб ёзуви - кишиларни ҳаяжонга солиб, уларга юксак завқ-шавқ бағишлаши билан дунёдаги бошқа халқлар ёзувидан ажралиб туради. Бу санъат қадим замонлардан бери ҳуснихат номи билан шуҳрат қозонган. Шарқда котиб деганда худди ҳозиргидай оддий техник ишни бажарувчи ходим эмас, балки ўз замонасининг маданий ҳаётида муҳим роль ўйнаган илм-маърифат аҳли ва йирик маданият арбоби назарда тутилган. Санъаткор хаттотларнинг ёзган хатлари маъно ифодалаш билан бирга, кишиларни ҳаяжонга солиб, уларга эстетик завқ улашган.
Ислом талабларига бўйсуниш натижасида – жонивор, парранда ва одам тасвирлаш йўқолиб, наққошлик ривож топди. Араб ёзуви ўзлаштирилди, эндиликда нақшлар билан бирга унвонли ёзув (эпиграфика) услуби пайдо бўлди. Ёзувлар нақшлар билан бирга ҳам безак, ҳам дуо – афсун, рамз, тимсол, тасбеҳ вазифасини бажарди, тарихни муҳрлади. Нақшлар мураккаблашиб, рамзий маънолари - дунёда бўлаётган воқеликлар, тилаклар, умр узоқлиги, серфарзандлик, донишмандлик тимсолларини намоён қилди.
XIV – XV асрларга келиб қўлёзма китобларнинг қайта кўчирилиши натижасида кўплаб тасвирий санъат намуналари юзага келди ва улар китобат санъатини янада бойитди. Бу даврда яратилган миниатюраларнинг катта бир қисми мураққа, яъни альбомларга ишланган асарлардир. Бу асарларда асосан саройлардаги ҳаётий воқеалар тасвирланади. Муҳим томони шундаки, бу мураққа – альбомларга ишланган миниатюра мустақил, яъни эркин ижодий тасвирий санъат асари ҳисобланиб, унда котибнинг хаттотлик ва рассомлик маҳорати акс этади. Мураққа – (откритка) очиқ хат, таклифнома ёки ташрифнома десак ҳам бўлади. Қадимда ота-боболаримиз ийд Қурбон ва ийд Рамазон кунларида ёки Наврўз байрамларида энг яхши хаттотларга ҳикматли сўзларними, шеърий матнми, яхши тилакларними бир парча қоғозга ёздириб, бир-бирларига совға сифатида тақдим қилганлар. Биз бу мураққалардан қоғоз турлари, ёзув турлари, ўша давр шоирлари, донишмандлари ва хаттотлари ҳақида ҳам тасаввурга эга бўламиз. Мураққалар кўринишига қараб ҳам ҳар хил турларга бўлинади, баъзилари жонли, баъзилари жонсиз предметларни намоён қилади. “Хоразмнинг дурдона битиклари” бўлими экспозициясида намойишга қўйилган мана бу мураққа ёш талабани тасвирлайди, аслида у араб имлосидаги ҳарфлардан ташкил топган. “Муҳаммаду Расулуллоҳ” деб ўқилади. Худди шунингдек гўзал қиз, гул, нақш, булбул ва бошқа шаклларни ҳам учратишимиз мумкин. Мураққалар яхши тилакларнигина билдирмасдан, балки шу билан бирга ўзида ўша давр руҳини ҳам намоён этади. Масалан:
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё,
Ким нени изласа, топгай бегумон
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.
Бу ҳикматларни ўзида мужассам этган шеърий матн замирида ҳар ким тақдирни ўзига ўзи тортиб олади, қандай яшашни истаса, унга тақдир ҳам шундай жавоб беради, шунинг учун фақат ҳикмат изловчилардан бўлайлик, деган фалсафа ётади.
Ёки:
Тухум ерга кириб, чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб, ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқми,
Ипак қуртича ҳимматинг йўқми?
Лола уруғи қоронғи ерга кирди, ғайрат шижоат кўрсатиб, томир отди, тупроқни ёриб чиқиб ўсди, гул бўлиб очилиб оламга гўзаллик бағишлади. Қурт пилла ўраб, нафис ипак ҳадя этди. Миттигина бир уруғ ва ҳашорат бунёдкорлик кўрсатди. Эй одамзод, сен коинотнинг энг мукаммалисан. Сенгагина раво кўрилган тафаккур бошқа бирорта жонзоту жонсиз унсурда йўқ. Наҳотки, оддийгина лола уруғичалик ғайратинг, ипак қуртичалик ҳимматинг бўлмаса, дея нидо чекмоқда ҳазрат Навоий.
Қўлёзмалар тарихни батафсил ўрганишда бевосита ёрдамчи ва ҳақиқий тарихни билиш учун қозихатлар, вақфномалар, ёрлиқлар қатори мураққалар ҳам турли даврлардаги қизиқарли воқеаларни жонлантириб беради. "Ичон-Қалъа" музей қўриқхонасида ташкил қилинган "Хоразмнинг дурдона битиклари" доимий кўргазмасида ноёб қозихатлар, вақфномалар, ёрлиқлар билан биргаликда - турли кўринишдаги мураққалар хам сақланади. Музей экспозициясидаги энг ноёб экспонат қайси, деган саволга жавоб бериш жуда қийин. Чунки бу кўргазмадаги тарихий ашёларни ҳаммаси ўзига хос тарих ва ўзига хос аҳамиятга эгалиги билан бирга - улар ҳам тарихий, ҳам бадиий, ҳам тарбиявий қимматга эга.
Мейлиева З. “Хоразмнинг дурдона битиклари” бўлим мудири.
Мураққа