14-Январь - ватан ҳимоячилари куни бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Қутлуғ сана муносабати билан корхона ва ташкилотларда маданий - маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Режа буйича "Ичан-Қалъа" музей қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан ҳам ана шундай тадбирлар шахримиздаги ўқув муассасалари ва ташкилотларда ўтказилаётир.
Бугун музей-қўриқхона кутубхона мудири М.Саидова, бўлим мудири Ф.Джуманиязов, илмий ходим М.Джуманиязовалар томонидан шахардаги 12- мактабгача таълим муассасида “Мардлар қўриқлайди ватанни” деб номланган маданий - маърифий тадбир уюштиришди. Музей илмий ходимлари буюк бобокалонларимиз Жалоладдин Мангуберди ва Амир Темурларнинг ватанни қўриқлашдаги қахрамонликларини болаларга хикоя қилиб беришди. Тадбир болажонларда ҳам, тарбиячиларда ҳам катта таассурот қолдирди.
Болажонлар томонидан она ватан, юртга садоқат, тинчлик посбонлари ҳақида шеър ва қўшиқлар айтилди. Тарбиячилар билан ҳам шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Музей қўриқхона ходимлари болалар боғчасига китоблар совға қилишди.
“Мардлар қўриқлайди ватанни”