Хоразм вилоят ҳокимлиги, “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси ва вилоят корейс миллий маданий маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 9-май Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб “Ўзбекистон-умумий уйимиз” мавзусида маданий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг биринчи қисми Урганч шаҳрида, корейс миллий маданий марказида бошланди. Унда қорейс, туркман, ўзбек, қозоқ, рус, қирғиз, татар миллий марказлари вакиллари, исдеъдодли ёшлар, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.
Тадбирни вилоят ҳокимлиги вакили Адҳам Исмоилов табрик сўзи билан очди. Сўнгра корейс маданий маркази вилоят бўлими раиси А.Е.Ким, “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси матбуот котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Исмоилов, музей қўриқхона бўлим мудирлари А. Рахмонов, Ш.Эрниёзов, Ф.Рахимов, К.Аминов, З. Бекчанова, Ш.Боғбекова, Н.Сапаева кутубхона мудираси М.Саидова ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда миллатлараро дўстлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик борасидаги ибратли ишларни мамнуният билан эътироф этдилар. Музей илмий ходимлари М.Джуманиёзова ва Д.Рустамова томонидан ўқилган ватанни улуғловчи шеърлар ҳаммада катта таассурот қолдирди.
Миллатлар, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик мамлакат тараққиёти учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Ўзаро меҳр – оқибат, ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш ҳар бир киши учун бурч ва шон-шараф иши эканлиги қайд этилди.
Тадбир доирасида тарихий мавзудаги китоблар ҳамда “Ўзбекистон-умумий уйимиз” мавзусида фотосуратлар кўргазмалари ташкил қилинди.
Шундан сўнг миллий-маданий марказлар қошидаги бадиий ҳаваскорлик жамоалари ижросида корейс, рус, қозоқ, туркман,ўзбек ва бошқа тилларда куй-қўшиқ ҳамда рақслар ижро этилди.
Маданий-маърифий тадбирнинг иккинчи қисми шу куни тушдан кейин Хива шахрида “Ичан-Қалъа” музей қўриқхонасига саёҳат билан давом этди. Меҳмонлар Райҳон Тоирова бошчилигида музей экспозицияларини томоша қилдилар.
Тадбир қатнашчилари саёҳат ва музей шаҳарда тарихий мавзуда давом этган мулоқотлар давомида Кўҳна Арк саройидаги концерт томошаларидан катта таассурот, чексиз завқ олганликларини эътироф этишди.
Миллатлараро дўстлик – ютуқларимиз асоси