ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ ШОДИЁНАЛАРИ

      Музей шаҳар Хива яна бир тантанага мезбонлик қилмоқда. Маълумки, шу кунларда барча жойдагидек вилоятимизда ҳам “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!”  шиори остида Ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
      Урганч шахрида бошланган фестивал Хива шахри Ичон-Қалъа музей-қўриқхонасида давом этмоқда. 
    Хоразмлик ёшлар, шунингдек бошқа вилоятлардан ҳам меҳмонлар иштирок этаётган фестивал доирасида Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси худудидада, Кўҳна Арк мажмуаси ва унинг олдидаги майдонда турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, ижодий жамоалар ҳамда вилоят қўғирчоқ театри актёрлари ижросидаги куй-қўшиқлар, театрлашган томошалар барчага, шулар қатори сайёҳларга ҳам чексиз завқ бағишламоқда.
      Ота дарвоза олдида замонавий тарзда безатилган катта саҳнада эса таниқли хонандалар, ҳаваскор ёшлар ижросида катта концерт дастури намойиш этилади.
Фестивал шодиёналари мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган катта эътибор ва ғамҳўрликнинг яққол ифодасига айланмоқда.