Яқинда “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасига республикамизнинг бир гуруҳ таниқли ижодкорлари, журналистлар ташриф буюришди. Улар музей-қўриқхонада кейинги даврда янги экспозициялар очиш, фаолиятга илғор технологияларни жорий этиш, сайёҳларга хизмат кўрсатишни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар. Бу хайрли ишларни эътироф этишди ва уни сайёҳларнинг фикр-мулоҳазалар китобига дастхатлари билан муҳрлашди.
Тележурналист, фалсафа фанлари доктори Ҳулкар Ҳамроева жумладан шундай деди: “Хива шаҳрида Ичан-Қалъа музей-қўриқхонасидаги Шерғозихон мадрасасида Хоразмнинг улуғ тарихи, буюк ўтмишнинг бир бўлагини кўрдик, фахрландик. Бугун Хоразмда замонавий туризмни ривожлантиришнинг янги механизмлари ишлаб чиқилганига гувоҳ бўлдик ва музейнинг илмий ходимларига улкан миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз”.
Унинг самимий фикрларини ҳамсафарлари ҳам қўллаб-қувватлашди.
Мадрасада туриб ЎзМТРК “Ўзбекистон” радиоканалига тўғридан-тўғри эфир учун эшиттириш тайёрланди.
Музей-қўриқхона фаолияти сайёҳлар нигоҳида