28 август куни “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонасининг дастур-режасига асосан Ичон қалъада жойлашган “Гулсум МТМ” хусусий болалар боғчасида бир гуруҳ илмий ходимлар ҳамкорлигида “Ўзбекистон-умумий уйимиз” номли тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Жалоладдин Мангуберди портрети, Хива педагогика коллежида таҳсил олаётган туркман талабаларининг ижод намуналаридан Ислом Хўжа Минораси сурати, шунингдек, корейс, татар, украин, туркман миллий маданий маркази ансамблларининг суратлари ҳам намойишга қўйилиб, илмий ходимлар улар ҳақида боғча тарбияланувчиларига эртакнамо қилиб гапириб беришди. Ўз навбатида болажонлар “Мендирман ўша” қўшиғини жўровоз бўлиб куйлашди. Тадбир давомида болажонлар Ватанни мадҳ қилувчи шеърларни ёддан айтиб, шўх куйларга рақсга тушдилар. Кеча охирида музей илмий ходимлари болажонларга эсдалик совғаларини улашдилар.
Бу тадбирни ўтказишдан мақсад юртимизда қадимдан мавжуд бўлган ва бугунги кунгача сақланиб келаётган бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Ўзбекистон-умумий уйимиз