АНЪАНАВИЙ КЎРГАЗМА

        "Ичан қалъа" давлат музей- қўриқхонаси  Табиат  бўлимида ҳар куз фаслида    " Табиатнинг бебаҳо неъматлари"  деб номланган мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этиш, уни сайёҳларга намойиш қилиш анъанага айланган.
    Шу йил 18  сентябрь куни   ана шу кўргазма тантанали равишда очилди.
    Кўргазмадан  Хоразм воҳасининг тилими тилёрар қовун тарвузлари, узум , олмалари, қовоқ ва бошқа  мева сабзавотлари  ўрин олган.
 Бўлимга ташриф буюрган сайёҳлар  нафақат уларни  томоша қилиш балки  бетакрор тамидан тотиб кўриш имкониятини ҳам эга бўлдилар.
   - Музей экспозициясида воҳамиз табаиатининг ўтмиши ва бугунини акс эттирувчи  350 га яқин- нодир экспонатлар  ўрин олган, --дейди бўлим мудири  Бахтиёр  Ибрагимов.-- Экспонатлар сони йил сайин бойитиб борилмоқда. Улар қаторида  " Қизил китоб"га кирган жонзотлар ва ўсимликлар ҳам бор.
    Бўлимдв ташкил қилинган  кўргазма намойиши ой охиригача давом этади.