ХАЛҚАРО ТУРИЗМ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

27-сентябрь – Халқаро Туризм куни республикамизда, шу жумладан Хоразм вилоятида ҳам кенг нишонланди. 
Очиқ осмон остидаги музей шаҳар - Хивада ушбу санага қизғин тараддуд кўрилди. Ободонглаштириш тадбирлари ўтказилди. Маҳаллий ва хорижий сайёҳларни кутиб олишг ва уларга хизмат кўрсатиш учун қулай шарт – шароитлар яратилди. 
Халқаро Туризм кунига бағишланган тантаналар “Ичан-Қальа” давлат музей-қўриқхонасида, Ота дарвоза олдидаги майдонда шоду хуррамлик билан бошланди. Меҳмонлар карнай - сурнай садолари остида кутиб олинди.
Тантанани Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Б.Саидов табрик сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг музей-қўриқхона бўйлаб сайёҳат ҳамда маданий-марифий тадбирлар, концерт ва театр томошалари, спорт мусобақалари давом этди. Ҳунармандлар махсулотлари ҳамда рассомларнинг ижодий ишлари кўргазмалари номойиш этилди. Шунингдек, ушбу санага бағишлаб велоспорт пойгаси ҳам ўтказилди.
Вилоят қўғирчоқ театри, вилоятимиз шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган ашула ва рақс ҳамда фолькор ансамбллари жамоалари ижросидаги куй-қўшиқлар ва рақслар маҳаллий ҳамда хорижлик сайёҳларга чексиз завқ ва ҳайрат бахш этди.
Халқаро Туризм куни тадбирлари музей-шаҳарда ўзига хос байрамга айланди.