ТУРК ДУНЁСИ ШОИРЛАРИ ХИВАДА

       Шу йил 12-15-октябрь кунлари Хива шаҳрида Халқаро TURKSOY ташкилоти ташаббуси билан Турк дунёси шоирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда турли мамлакатлардан  ижодкорлар иштирок этишмоқда.
       Дастлабки учрашув Огаҳий номидаги ижод мактаби ўқувчилари билан бўлиб ўтди.
       Шундан сўнг меҳмонлар Ичон - Қалъа давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюришди. Улар тантанали равишда куй-қўшиқлар билан кутиб олинди. Айниқса, вилоят қўгирчоқ театри жамоаси томонидан ижро этилган қўшиқ хамда рақслар, шунингдек, Кўҳна аркдаги тарихий мавзудаги саҳна томошалари меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар Хоразмни жозибадор мусиқаларига санъаткорлар билан рақсга тушишди.
       Тарихий ёдгорликлар ва музей кўргазмаларини томоша қилган меҳмонлар чексиз ҳайрат ва завқ туйганларини ҳаяжон билан гапириб беришди. 
       Ташрифнинг иккинчи кунида ҳам кўплаб қизиқарли учрашув ва тадбирлар белгиланган.