ДЎСТЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

       Шу йил 21-23 октябрь кунлари Хоразм вилоятида “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” бўлиб ўтмоқда. Озарбайжон Миллий мажлиси депутатлари, зиёлилар, санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар вакилларидан иборат меҳмонлар Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ичан-Қалъадаги тарихий ёдгорликлар, музей-экспозициялари билан яқиндан танишдилар.
        Меҳмонлар вилоят қўғирчоқ театри санъаткорлари ижросида куй-қўшиқ ва рақслар, кўнгилочар томошалар билан қарши олинди.
Кўҳна арк тарихий мажмуасида меҳмонлар учун “Хон қабули” театрлашган саҳнавий томоша ҳам намоиш қилинди.
Озарбайжонлик меҳмонлар иштирокида, шунингдек, Урганч давлат университетида учрашув, вилоят театрида тантанали маросим ва концерт бўлиб ўтди. 
Озарбайжон Маданият ва адабиёт кунлари халқларимиз ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.