Музейлар – тарих кўзгуси. Халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи неки бўлса, музейларда жамланади. Халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс. Ўз тарихини билмасдан, уни хар тамонлама ўрганмасдан, ота-боболаримизни муваффақиятларидан ўрнак олиб, хатоларидан хулоса чикармасдан - нурли келажакни режалаштириб бўлмайди. Шу боис ҳар йили 18 май – Халқаро музейлар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади.
Бугун Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси - икки ойлик карантиндан сунг яна фаолиятини қайта тиклади. Халқаро музейлар куни муносабати билан бугун музейимизда очик эшиклар куни.
Дарҳақиқат, музейлар маънавий ва маърифий илм ўчоғи сифатида доим тараққиётда, ривожланиш ва ўзгаришда. Уларни бойитиб бориш, ўлмас, бой меъморий обидаларни келажак авлодларга етказиш, асраб-авайлаш ҳар биримиздан алоҳида масъулият талаб этади.
18 май - Халқаро музейлар куни!