“58-Хон” театрлаштирилган томошаси намойишлари қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ 4038-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида “58-Хон” (Мухаммад Рахим Феруз Сонийнинг сайланиши) театрлаштирилган томошаси намойишлари қизғин давом этмоқда.

Жорий йилнинг 16 май куни мазкур театрлаштирилган томоша намойишига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ташриф буюрди. Шунингдек, томошада республика миқёсидаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашди.

17 май куни “58-хон” театрлаштирилган томошасининг навбатдаги намойишида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев  иштирок этди.

Раҳбариятнинг маслаҳатлари ва йўл-йўриқлари билан янада мукаммаллашиб, актёрларнинг ижролари давомида тобора сайкалланиб бораётган катта тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу саҳна асари ҳар куни мунтазам равишда намойиш этилмоқда. Ундан қадимий Хивага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар баҳраманд бўлишмоқда.

“58-хон” театр томошасини бутун мавсум давомида кўҳна шаҳарга зиёрат ва саёҳат учун ташриф буюрган барча меҳмонларга намойиш этиш  режалаштирилган.