Шу кунларда таълим муассасаларида, мехнат жамоаларида - Амир Темур бобомиз таваллуди кунига бағишланган анжуманлар, маънавий - маърифий тадбирлар давом этмоқда. Бугун Хива Ичан Қалъа музей кутубхонасида "Амир Темур юксак маънавият таянчи" мавзусида адабий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир катта илмий ходим Фурқат Рахимов бошчилигида музей илмий ходимлари Машарипова.О, Сапоева.Н, Жуманиёзова.М хамда Урганч шахар ихтисослаштирилган санъат мактаби устозлари ва ўқувчилари қатнашдилар. Тадбирда музей илмий ходимлари Амир Темур бобомиз хақида сўзлаб бердилар. Тадбир доирасида"Сохибқрон салтанати" номли китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Амир Темур - буюк шахс, йирик давлат арбоби, саркарда, конуншунос истеъдодли меъмор шу билан бирга эл юртини, халқини севган, ва уни жахонга машхур қилган инсон. Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг "қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт кўйдирдим, бир дарахт кестирсам ўрнига ўнта дарахт эктирдим" деган сўзлари бунёдкорлик яратувчанлик фаолиятининг тасдигидир.
Сохибкирон сиймосига бўлган чексиз эхтиром, эъзоз хақида самимий фикр мулохазалар билдирилди. Улуғ аждодларимизнинг эзгу ишлари ибратли хаёти ёшларимиз учун доимо ўрнак бўлиб колаверади.
Амир Темур - юксак маънавият таянчи