Бу йил улуғ бобокалонимиз,миллатимиз фахри, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.
Ўзбеккистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир ва журналист “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси матбуот котиби Отабек Исмоиловнинг “Ўзбекистон” радиоканали мухбири Ҳулкар Хамроева билан суҳбати ҳам ана шу мавзуга бағишланди.
Кеча – 11 январь куни тунги соат 2.00да “Бедорлик” эшиттириши орқали эфирга узатилган суҳбатда Алишер Навоийнинг серқирра ижоди ва унинг бугунги кунда маънавий ҳаётимиздаги аҳамияти ҳамда мумтоз адабиётимизнинг кейинги вакиллари жумладан Мунис, Огаҳий ижодига таъсири ҳақида сўз борди. Суҳбат давомида О.Исмоилов Алишер Навоий, Огаҳий ҳамда улуғ устозларнинг муносиб издоши Матназар Абдулҳаким ғазалларига мухаммасларини ўқиб берди.
“БЕДОРЛИК”ДА СУҲБАТ
9 февраль – Алишер Навоий таваллуди куни