Маълумки мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу юзадан белгиланган режалар ижросини таъминлашда "Ичон - Қалъа" давлат музей –қўриқхонаси ходимлари ҳам фаол иштироқ этишмоқда.
Музей қўриқхона илмий ходимлари тамонидан шахримиз ва туманимиздаги ўқув дарогоҳлари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида турли мавзуларда учрашувлар, давра суҳбатлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, кўчма кўргазмалар намойиш қилинмоқда.
Яқинда музей қўриқхона илмий –оммавий ва маданий оқартув бўлими, ҳамда кутубхона ходимлари ташаббуси билан - Хива шаҳридаги 12 –сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган “Эртаклар яхшиликка етаклар” деб номланган маданий –маърифий тадбир болажонларда катта қизиқиш уйғотди ва унутилмас таассуротлар бахш этди.
Илмий ходимлар ва мутахассислар Муяссар Саидова, Ойдиной Юсупова, Анапошша Болтаева, Назокат Хударгановалар бош –қош бўлган бу тадбир китобхонлик тарғиботига бағишланади. Тарбияланувчиларга китоблар совға қилинди. Ибратли ҳикоялар, эртакларнинг ахамияти ҳақида сўз борди. «Зумрад ва Қиммат», «Қизил шапкача», «Шолғом» каби эртаклар асосида яратилган мултфильм эртаклар ҳам намойиш этилди. Ўз навбатида болажонлар хам ўзлари ёд олган эртак ва шеърлардан айтиб, олқишлар олишди. Янги йил байрами арафасида болажонларга чексиз завқ – шавқ бағишлаган ҳамда китоб ўқишга иштиёқ уйғотган қизиқарли тадбир учун тарбиячилар музей ходимларига ташаккур изҳор этишди. Бу хил маданий –маърифий тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Бешта муҳим ташаббус амалда