Бухорода биринчи зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда UNESCO ва UNWTO кўмагида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳамкорлигида ташкил этилган биринчи зиёрат туризми форумига 25 давлатдан 100 дан ортиқ меҳмон келди.
Форум иштирокчилари кеча Бухоронинг туристик салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлди. Жумладан, улар ҳудуддаги зиёрат туризми объектлари, хусусан, Ғиждувон, Когон, Шофиркон, Ромитан, Вобкент туманларида жойлашган етти пир қадамжоларини зиёрат қилди.
«Форумнинг Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган, Шарқ ва Ғарбни боғлаб турувчи кўҳна ва боқий Бухорода ташкил этилгани Ўзбекистоннинг кўп асрлик маданий мерос объектларини зиёрат қилишимизга туртки бўлди. 11 йилдан буён турли давлатлар туристик марказлари билан ҳамкорликда фаолият юритаман. Бухорога эса иккинчи маротаба келаяпман. Тўғриси, ўшанда туристик ташкилотлари жуда оз, меҳмонхоналари ҳам саноқлигина эди. Бугун эса уларнинг саноғи йўқ», — деди покистонлик иштирокчи Муҳаммад Ахтар.
Бухоронинг 1993 йилда UNESCO Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши унинг ҳимоя қўрғонини янада мустаҳкамлади. Дунё тадқиқотчилари ва археологик олимлар эътиборини ўзига жалб этиб келган шаҳарни янада ривожлантириш, бу ишларга маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб этиш, UNESCO, УWТО сингари халқаро ташкилотлар билан маданий ва илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Ушбу жараён Бухорони жаҳон миқёсидаги туристик марказга айлантириш борасида ҳар томонлама кўмак бўлмоқда. Шунингдек, вилоятнинг савдо ва туризм маркази сифатида дунё ҳамжамияти қизиқишига сазовор бўлаётгани, айниқса, 2020 йилда Бухоронинг Ислом маданияти маркази сифатида эътироф этилиши кўзда тутилаётгани эътиборга молик.
Ушбу форумда - Хива "Ичан-Қалъа" музей - қўриқхонаси илмий ходимлари М.Машарипов, Х.Матякубов ва М.Атабаевлар хам иштирок қилишаяпди.
Матбуот анжуманида туризм соҳасининг ҳали тадқиқ этилмаган саҳифаларини очиш, мусулмон давлатларида ислом маданияти цивилизациясини янада ривожлантириш, давлатлараро ёшлар туризмини кучайтириш, шунингдек, туризм соҳасидаги тадбиркорликни ошириш борасида таклифлар берилди.