Дорихона фаолият бошлади.

          Қадимий шаҳар Хивага ташриф буюраётган чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. “Ичан – Қалъа” давлат музей -қўриқхонаси худудида маъмурият ташаббуси билан яна бир хизмат тури – дорихона фаолияти йўлга қўйилди.

          Музей – қўриқхона худудида дорихона хизмати йўлга қўйилгани нафақат сайёхлар балки маҳалламизда яшаётган аҳоли учун ҳам қулайлик яратди, - дейди “Ичан – Қалъа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Отажонов. – Бундан музей шаҳарга ташриф буюраётган меҳмонлар ҳам, маҳаллий аҳоли ҳам мамнун.