Хива Ичан Қалъа давлат музей – қўриқхонасидаги кўргазмалар сони яқинда яна биттага кўпайди.
Полвон Қорий тарихий – меъморий мажмуасида фаолият бошлаган янги экспозицияда XIX асрнинг охирларида, аниқроғи 1883 йилда тақдир тақозоси туфайли Хива хонлиги худудига келиб, эллик йилдан зиёд истиқомат қилган меннонит немислари ҳаёти акс эттирилган.
Христиан динини ислох қилиш натижасида юзага келган мазхабга мансуб немислар эътиқодига кўра қўлга қурол олиш, урушда қатнашиш, одам ўлдириш, умуман ёвузлик ғайридиний ҳолат яъни оғир гуноҳ ҳисобланган. Бу таълимотни тан олувчилар эса меннонитлар дейилган.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли XIX аср бошларида Украина, сўнгра Россия худудлари кўчиб ўтишган. 1874 йилда рус императорининг барча эркакларни ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақидаги фармонидан норози бўлган бу қавмга мансуб ахоли Туркистон Генерал –губернатори К.П. Кауфманнинг кўмаги билан дастлаб Бухоро амирлиги, кейинчалик Амударёнинг қуйи қисмида Лавзан канали бўйлари, хозирги Қорақалпоғистон худудида ундан – бунга кўчиб, кўп қийинчиликлар кўриб яшашган.
Хива хони Муҳаммад Рахимхон – II – Феруз таклифи ва ёрдамида 1883 йили Хива шаҳрининг жануби – шарқида, 15 км узоқликда жойлашган Оқ мачит қишлоғидаги хоннинг акаси Отажон тўрага тегишли худуддан ер ажратиб берилган.
Ерлари унумдор ва бир томони Қорақум қўлтиғидаги кўлга туташ қишлоқда меннонит немисларнинг шу тариқа катта махалласи вужудга келган. Бу ерда европа усулида уй – жойлар, мактаб ва черков барпо этилган.
Шу ўринда меннонитларнинг Хива хонлиги иқтисодий, ижтимоий – маданий ҳаётидаги аҳамияти ва ижобий таъсирини алоҳида таъкидлаш зарур. Улар дехқончилик, чорвачиликдагина эмас, қурилиш, жумладан дурадгорлик, темирчилик, ва бошқа сохалардаги махорат ва тажрибаларини, янгиликларни маҳаллий ахоли дехқончилигига помидор, картошка, бақлажон сингари сабзавот ва бошқа тур экинларини ҳам улар олиб киришган.
Меннонит немисларининг илғор вакили ўқитувчи Вилгельм Паннер билан дўстлашиб, ундан фотосурат ишлаш сирларини ўрганган хивалик Худойберган Девонов кейинчалик Ўрта Осиёда биринчи фотограф ҳамда кинотасвирчи сифатида машхур бўлди.
Қўлда ҳаракатланадиган станок (дастгох) лари ва ўзига хос иш қуроллари бўлган немис дурадгорлари ХХ аср бошларида Европа шаҳарсозлиги ҳамда шарқона миллий анъаналар уйғунлигида барпо этилган Нуруллабой саройи, почта, касалхона ва бошқа бинолар қурилишида фаол иштирок этишган. Хозиргача сақланган ҳашаматли эшик ва деразалар, паркет усулидаги поллар немис усталарининг маҳоратидан дарак беради.
Меннонитлар етакчиларидан Этил Рейсен эса таржимон ва маслаҳатчи сифатида хон саройига яқин кишилардан ҳисобланган. У Муҳаммад Раҳимхон соний – Ферузнинг кейинчалик Исфандиёрхоннинг Санк – Петрбург, Тошкент сафарларида бирга бўлиб, таржимон сифатида хизмат қилган.
Чор Россияси генерали М.Н.Галкиннинг “Военна статическое описание Хивинского оазиса” китобида ва бошқа тарихий манбаларда қайд этилишича немис миллатига мансуб мутахассис хунармандлар 19-аср охири, 20-аср бошларида Хоразмда ёғ-мой заводлари, шунингдек Хивада ёнилғи билан харакатланадиган илк электростанциялар қурилишида хам иштирок этишган. Махаллий хотин-қизларга тикув машиналаридан фойдаланишни хам немис аёллари ўргатишган.
Қизил Армия сафларига йигитларини чақирув ва колхозлаштиришдан норозилик бўлгани туфайли собиқ шўро хукумати билан келишолмаган немис меннонитлар 1937-йилда Хивадан Канада, АҚШ ва бошқа мамлакатларга кўчиб кетишган.
“Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий ходимлари томонидан меннонит-немислар хаётига оид маьлумот ва экспонатларни ўрганиш, тўплаш ишлари бундан анча йиллар илгари бошланган эди.
Германия билан хам ўзаро сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий сохалардаги алоқалари тобора мустахкамланаётган бир даврда ушбу музей – экспозициясининг фаолият бошлаганлиги хайрли тадбирлардан бири бўлди.
Чунки экспозиция бағрикенглик, миллатлараро хамжихатлик, тинчлик ва тараққиётнинг пойдевори эканлигини ифода этиши билан хам ахамиятлидир.
Бу кўрган кузатган қадимий шахарга узоқ яқиндан келган мехмонлар, хорижлик сайёхлар, шу жумладан Германиялик сайёхлар хам алохида мамнуният билан эътироф этишмоқда.
Дўстликни таърифловчи кўргазма