The "Ichan Kala"
Open air museum in Khiva
13 август кунлари Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудуди Ота дарвоза олди майдонида "Гурвак-Хоразм қовунчилиги рамзи" шиори остида “ҚОВУН САЙЛИ” ўтказилади. Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни эътиборини қаратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбир доирасида полиз (қовоқ, тарвуз) ва мевали боғ маҳсулотлари (шафтоли, олма, узум, нок ва қуруқ мевалар) кўргазмаси ўтказилади. Шунингдек кўргазма доирасида маҳаллий фольклор-этнографик гуруҳлар, ёш эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳналар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ўтказилади. Хоразмнинг тилёрар қовун, тарвузлари ҳамда ширин-шакар мевалари мазасини тотиб, ҳақиқий байрам муҳитига тушишни истасангиз, 12-13 август кунлари “Ичан қалъа” Ота дарвоза олди майдонига ташриф буюринг ва мазмунли ҳордиқ чиқаринг.
Гурвак-Хоразм қовунчилиги рамзи