ХАЛҚАРО АНЖУМАНГА ТАРАДДУД ҚИЗҒИН

          Шу йилнинг сентябрь ойида Хива шаҳри  нуфузли халқаро анжуман - “Марказий  Осиё дунё цивилизициялари чорраҳасида” форумига мезбонлик қилади.
           Айни  кунларда халқаро форумга  ҳар томонлама тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар  кўчалари, хиёбонларида, “Ичан қалъа “ музей қўриқхонаси   ҳудудида  кенг миқёсда   қурилиш таъмирлаш, ишлари вилоятдаги турли ,ташкилотлар томонидан амалга  оширилмоқда.
           Ичан  Қалъа  маҳалласидаги  ва музей –қўриқхона ҳудудидаги кўчалар тарихий  шаҳарга мос  тарзда табиий тошлар  билан қопланмоқда.
           Сайё ҳларга қулайлик яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда .
Темир йўл вокзали  бўйлаб Полвон дарвоза олдидаги  майдонда (эски деҳқон бозори ўрнида) хиёбонлар,сайргоҳлар, фавворалар бунёд этилмоқда.
           Шаҳар кўчалари асфальтланиб пиёдалар  йўлакчалари қайта таъмирланмоқда.
            Ичан  Қалъада  вилоят миқёсида  ва  музей-қўриқхонаси маъмурияти томонидан  олиб борилаётган ишларни  ташкиллаштириш ва  ва назорат қилиш  бўйича  штаблар фаолият кўрсатмоқда.