Халқаро хамкорлик истиқболлари

           Бугун Ичон-Калъа музей қўриқхонаси директори Шаназар Матякубов билан Япондиянинг Халқаро Хамкорлик Агентлигининг (JICA) Ўзбекситондаги волонтерлар билан ишлаш дастури коррдинаторлари Мизуно Шигехиро (MIZUNO Shigehiro) ва Одилхон Хасановлар уртасида учрашув булиб ўтди.

            Жаноб Мизуно Япониянинг Халқаро Хамкорлик Агентлигининг (JICA) Ўзбекситонда олиб бораётган фаолияти, Япония ва Ўзбекистон Республикалари ўртасидаги хамкорликнинг кенгайиб бораётганлиги ва Япониялик волантерларни Ўзбекистон Республикасининг таълим, сайёхлик ва маданият сохасида олиб бораётган ишлари билан таништирди.

             Япониянинг Халқаро Хамкорлик Агентлигининг келгусида Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси билан хам хамкорлик қилиши ниятлари борлигини билдирди.

            Музей рахбарияти хам Япония давлатини музейларни ривожлантириш борасида ўзига хос тажрибаси борлиги ва ушбу тажриба келажакда Ичон-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси учун хам самарали бўлиши мумкинлигини такидлаб ўтди.

            Музокаралар жараёнида музей-қўриқхона инновацион технологияларни ўз фаолиятида қўллаётганлиги, бу борада келгусидаги янги лойихаларни Японялик инвесторлар билан амалга оширишни режалаштираётганлигини ва Япониянинг Халқаро Хамкорлик Агентлиги хам бунга хиссасини қўшса мақсадга мувофиқ булишини такидлаб ўтишди.

            Музокаралар сўнгида Япониянинг Халқаро Хамкорлик Агентлиги келгусида Ичон-Қалъа музейи фаолиятида Япония музейлари тажрибасини қўллашда ёрдам бериши мумкин булган Япониялик музейшунос ва музейлар сохасида инновацион технологияларни қўллаш йўналишида инвесторларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатишига келишилди.