Хива “Ичан-Қалъа” музей-қўриқхонаси 2019 йил иккинчи ярмида Тошҳовли саройини таъмирлаш учун Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг 150 000 АҚШ доллари миқдорида Грантини ютиб олган эди.
Ушбу йил 9 январь куни АҚШ элчихонаси аудитори Анорхон КаримоваХивага келиб Хива “Ичан-Қалъа” музей-қўриқхонаси грант лойихаси масул ходимлари ва таъмиршунослар билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда АҚШ давлат департаментининг маданий соҳада олиб бораётган сиёсати, грант ҳужжатларини юргизиш қоидаларини билан таништирди. Жумладан, А.Каримова музей ходимлари томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишиб, “ASAKA” АТ банкининг Хоразм вилояти филиалида Грант учун махсус ҳисоб рақами очилгани, бошланган ишлардан хурсанд эканини билдирди.
Музей ходимларининг илтимосига биноан Урганч университети инглиз тили ўқитувчиси Машарипова Ферузанинг беғараз ёрдами билан ҳам DUNS ва NCAGE регистрация рақамларини олиш қийин кечаётганини билиб, ўзи ҳам бу ишни бажаришда кўмагини аямади. Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонасидаги Тош Ховли кошинларини қайта тиклаш бўйича грант лойихасини биринчи боскичи 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширишга келишилди.
Халқаро хамкорлик самаралари