Хавфсиз туризм таъминлаш- туризм сохаси истиқболи

         Бугунги кунда Республикамизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасидан Республикамизга жумладан вилоятимизга ташриф буюраётган туристлар сони ўтган йилларга нисбатан кескин ошди. Мазкур ислоҳотлардан кўзланган мақсад эса мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантиришдир. Жорий йилда ҳам ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ҳусусан, жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611 сонли Фармони имзоланди ва мазкур фармонга асосан 2019 йилнинu 1 февралидан бошлаб 45 та давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси худудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланганди.

         Шу билан бир қаторда 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб 75 та давлат фукаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлдилар.

        Шунингдек, мамлакатимизда Туризмни ривожлантириш билан бир қаторда хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 939-сонли қарорига асосан Республикамизнинг тўртта вилоятида шу жумладан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси негизида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил қилинганлиги сўзимизнинг исботи бўла олади.

      Бугунги кунда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудига ташриф буюраётган чет эл ва маҳаллий туристларнинг, вилоятимиз туристик ҳудудларида мароқли дам олишларида, бой тарихимиз, маданиятимиз ва урф одатларимиз билан яқиндан танишишларида уларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлиги таъминланиши билан бир қаторда, уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

       Ҳусусан, чет эл ва маҳаллий сайёҳларга тезкорлик билан ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўзларига зарур бўлган маълумотларни ва керакли тавсияларни олишлари учун, Хива шаҳридаги “Ичан-Қалъа” давлат музейи қўриқхонасининг марказий йўналишида ахборот шаҳобчаси ташкил қилинди ва доимий фаолият кўрсатиши таъминланди.

      Ташриф буюрувчи сайёҳларга ҳамда маҳаллий аҳолига тезкорлик билан хизмат кўрсатиш, жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлигини наъмунали таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари замонавий техникалар билан таъминланиб уларнинг моддий-техника базаси босқичма-босқич ривожлантириб борилмоқда.

       Жумладан, вилоятга ташриф буюрувчи туристларга кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифатини ошириш мақсадида, жорий йилда бошқарманинг патруллик йўналишларда фаолият юритиб келаётган ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан замонавий “Скутер”лар билан таъминланди. 

       Ҳозирги кунда эса вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва чет эл туристларининг хавфсизлиги, замонавий техника воситалари, автомашиналар, мотоцикллар, “Сегвей” ва “Скутер”лар билан таъминланган, жисмонан соғлом, манан етук, бир нечта чет тилларида эркин сўзлаша оладиган ходимларига эга бўлган вилоят Ички ишлар бошқармасининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан таъминланиб келинмоқда. 

 

Хавфсиз туризм таъминлаш бошкармаси Хива шахри буйича ХТТБ катта тезкор вакили - катта лейтинант - Д.Султонов.