Хива “Ичан қалъа” музей қўриқхонаси фондида 40 мингга яқин экспонат сақланади. Улар 40 га яқин коллекцияга бўлинган. Осори атиқалар ичида “Қўлёзмалар, ҳужжатлар, китоблар” коллекцияси салмоқли ўрин тутади. Бу коллекцияда сақланаётган вақфномалар, ёрлиқлар, қозихатлар, мактублар, китоблар, ҳуснихат намуналари ва бошқалар ўтмиш тарихимизни тўлақонли ўрганишда асосий манба ҳисобланади.
Бу ноёб ҳужжатлар қадимда Хива хонлигида мадрасалар ва масжидларнинг таъминотини, қози ҳужжатларининг юритилишини, ўтган қози ва котибларнинг исмларини, қишлоқларнинг эски номларини, олди-сотди, ижара, ўлчов бирликларини, никоҳга рухсат берилишини, қарз олди-бердисини, мерос тақсимланиши тарихини, муҳрларнинг ўрнини,араб имлосидаги ёзув турларини, ҳижрий йил ва ой номларини ўрганишда илмий ва тарихий аҳамиятга эга.
КП № 3957 деб рақамланган экспонат ўқиб ўрганилганда мусулмончиликка умуман тўғри келмайдиган иллат – ичкиликбозликка қарши кураш, у хонликка кириб келиши биланоқ бошланганига гувоҳ бўламиз. Бу мактуб Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II Ферузга тегишли бўлиб, унинг матни араб ёзуви, настаълиқ хатида ёзилган, кирилл алифбосидаги табдили қуйида келтирилади:
“39-эълон улким Тўрткўл қалъасида ўлтиримли Қўфиз Чиғирновнинг ариза хати ҳақида 1904 йили 3 феврал ойида 946 № ли бизга ёзган хатингиз жавоби учун маълум қиламизким, бўлиб ўтмиш ҳурматли Амударё мудофоти ҳокими генерал майор Галкиннинг 1897 йили 10 феврал ойида 2105 № ли бизга ёзган хатида олий даражали Туркистон генерал губернаторининг амрларига мувофиқ Хива тобеиндақи қалъалардин тоза Урганч қалъасинда ҳар хили маст қиладурғон ичкуларни ман қилмоқни лозим кўриб, мундин сўнг ул тариқа маст қиладурғон ичкудин сотилмасун деб буйруқ қилғони сабабли ҳамма қалъаларга эълон қилиб ички магазин очилса, ичкудин ғайри ҳар-хил мол сотилмоқига рухсат бериб эрдук. 1903 йил эшиттукким, Қўфиз Чиғирнов Хива ва Урганчдаги магазинларда ҳар-хили ичкуларни қўйиб сотиб турғон эркан. Ва ҳам Хива қалъасиндақи ижарага тутғон магазиннинг ёнбошида бир ҳужра очиб, мазкур ҳужрага оқшомларда Хива халқидан ҳар ким бориб, Чиғирновнинг магазин очиб бериб қўйғон малайлари билан ичку ичиб маст бўлиб, бир неча бетартиб ишларни этиб кўчаларга чиқиб кўп беҳудалик қилибдурлар. Бу тариқа ёмон бетартиб ишлари Туркистон Генерал губернаторининг амрларига ва бизнинг ичку сотмаслиқға қаттиқ буйруқ қилғонимизға ғилоф қилғонлари сабабли бултурги йилда бўлиб ўтмиш ҳурматли Амударё мудофоти ҳокими генерал-майор Барон Рўф билан Тўрткўл қалъасида йўлиқғанимизда валиаҳд ўғлимиз Саййид Исфандиёр тўра билан ушбу ишлар ҳақида сўзлашиб, генерал-майор Барон Рўф маслаҳат берибдур. Бул тариқа ичку сотиладурғон магазинларни тўхтовсиз йиғнатиб, эгалариға топшириб, Урганч ва Хива қалъасиндақи ичку сотиб ўтирғон бойларнинг малайлариға эълон қилдиқким, 15 кун муҳлатда ичкуларини йиғнаб, бундан кейин уларни бу ерда сотмослиқини буйруқ бердик. Бизнинг ушбу буйруқимизни қабул қилмай мазкур муддатда ичкуларини йиғмай, аввалги тариқада оқшомлар халқни йиғнаб маст қилиб, бетартиблик қилмоққа бошладилар. Шу сабабли уларнинг беқоида ишларини бартараф қилмоқ учун Чиғирновнинг Хивадаги магазини печатланди. Амалдорларимиздан Саййид Ислом Хўжа ҳам баъзи ишлар тўғрисида генерал Барон Рўфнинг ёнига борғонида мазкур сўзларни маълум қилғон эркан. Шу сабабли уларнинг ичкуларини бу тарафда сотилишини ман этилди. Энди Сиз ҳурматлидин сўраймизким, Хива тарафда магазин очиб ўтирган Ўрусия савдогарларига буйруқ қилсангиз, ҳеч вақтда Хива тарафга ичку келтириб магазинларида сотмасалар эркан. Ва бизга тобе ерларнинг ҳеч бир жойида ичку сотилмоқига розилиқимиз йўқдур, деб бу муҳаббатнома битилди. 22-Муҳаррам 1322 ҳижрий, яъни 25 март 1904 йил масиҳийда.”
Яна шу мазмунда ўндан ошиқ қозихат ва мактублар ҳам музей фондида сақланмоқдаки, улар нафақат Хива хонлиги тарихи, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида, шунингдек, ўша даврда хонликка кириб келаётган ичкиликбозлик иллатига қарши кураш ва унинг олдини олиш чоралари шахсан хон томонидан амалга оширилганидан далолат бериб турибди.
Яқин кунларда “Ичан қалъа” музей қўриқхонасида Ноёб қўлёзмалар экспозицияси кўргазма сифатида очилиши кўзда тутилмоқда. Бунинг учун қўриқхонанинг қоқ марказида жойлашган Матпанобой мадрасасида реставрация ишлари олиб борилди. Энди бу мадрасада кишилик жамиятининг энг олий ихтироси – ёзув тарихи билан ҳам танишиш мумкин.
Хива хонининг мактуби

“Ичан -Қалъа” давлат музей - қўриқхонаси
илмий ходими З.Мейлиева.