Хива шахрида сайёхлар учун концерт

      Бугун шахримизга келган мехмонлар ва сайёхларни маданий дам олишини ташкил қилиш мақсадида - Хоразм вилоят маданият бошкармаси ва Ичон - Каъла музей қўриқхонаси тамонидан Шовот туман халқ - фолкьер жамоаси иштирокида концерт уюштирилди.

     Концерт Хива Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси Кухна арк мажмуаси ёзги кинотеатрида ташкил қилинди. Унда шахримиз мехмонлари билан биргаликда чет эллик сайёхлар хам иштирок қилишди.

     Концерт дастурида қадим Хоразм мумтоз наволари билан биргаликда – шух куйлар ва қўшиқлар хам янгради. Концертга ташриф буюрган сайёхлар куйларни тинглаш билан бир қаторда – шух куйлар янграганда рақсга хам тушишди. Келажакда бундай тадбирларни сайёхлар учун хар хафтани дам олиш кунлари ва байрамларда ташкиллаштириш режалаштирилди.