Қадимий ва навқирон Хива очиқ осмон остидаги музей шаҳар дея, эътироф этилади. Ичан қалъанинг ўртасида, Паҳлавон Маҳмуд мақбарасининг ён томонида қад кўтариб турган мадраса ва минора - Хива хони Вазири Акбари - Сайид Ислом хўжа томонидан 1908 – 1910 йилларда қурдирилган. Минора ўзининг чиройи ва ҳашамати билан маҳаллий ва ҳорижий сайёҳларга хозирги кунгача ҳайрат бахш этаётир. Ушбу мадрасада очилган “Хоразм Амалий санъати” музей экспозицияси заллари бўйлаб айланар экансиз, бу ерда Хоразмлик усталар тамонидан яратилган бебаҳо санъат намуналарини кўриб, қўли гул усталарнинг ишларига қойил қолмасдан иложингиз қолмайди.
Амалий санъат музей экспозициясида бир-биридан ноёб санъат дурдоналари ўрин олган. Ўз вақтида мадрасанинг масжиди ва дарсхонаси бўлган биринчи катта гумбазли хонада ёғоч ўймакор усталар томонидан яратилган санъат асарларидан намуналар намойишга қўйилган. Дарвозалар, сандиқчалар, хомутлар, устун ва устун тагилар, қандил, эшиклар ва витриналар ичида бир қанча осори – атиқалар жойлашган. Бу ерда XIII – XVII - XIX аср ва ҳозирги давр усталари ишларини ҳам томоша қилишингиз мумкин.
Шу ўринда ёғоч ўймакорлиги санъати ҳақида қисқача маълумот бериб ўтиш лозим. Ёғоч ўймакорлиги Ўрта Осиёда қадимдан ривожланган бўлиб, бунда нақш, тасвир тахта ёки ёғоч буюмларга чизиб, кесиб, ўйиб ишланади. Бу санъат тури барча халқларда бўлиб ”қадимги Шарқда антик дунё мамлакатлари архитектурасида кенг ишлатилган”[1].
Наққош, ўймакор усталар тарихни, адабиётни, математикани жуда яхши билишган. Мусиқага ошно бўлишган. Мураккаб нақш тури бўлган геометрик (гириҳ) нақш ишлашни мукаммал билишган. Улар яратган ҳар бир ўйма нақш заминида рамзий маъно яширинган бўлиб, энг гўзал тилакларни акс эттирганлар. Усталарнинг ҳунари отадан – болага, авлоддан – авлодга мерос бўлиб ўтаверган. Хоразм ёғоч ўймакор усталари томонидан яратилган санъат асарлари нақшларининг майдалиги, ислимий, гириҳ нақшларининг кўп ишлатилиши, ўйноқилиги билан ажралиб туради. Ёғочга ишлов беришдан олдин усталар дарахт навига қараб уч йилдан етти йилгача гўнг ёки сомонга кўмиб қуритишган. Хива усталари энг яхши гужум, кўк терак, ўрик, олмурут, қарамон, қайрағоч, тут каби маҳаллий дарахтларни ишлатганлар. Ёғоч рангининг табиийлигини сақлаш учун зиғир ёғ, оқ ёғ (оқланмаган пахта ёғи) берилган, кейин унга нақш ўйилган. Хива наққошлари, моҳирлик билан нақшларни турли чуқурликда ўйиб ишлаш орқали катта аниқликка, гўзалликка ва уйғунликка эриша олганлар. Усталар ёғочнинг табиий кўринишини сақлашга ҳаракат қилиб, янги ўйма юзасини силлиқлаш, бўёқ суртиш ишларини қўлламаганлар.
Ёғоч ўймакор уста Сафо ота Боғбеков шогирдларига шундай деб айтарди: - “Биз ишлаган буюмлар бошқа мактабларникидан тубдан фарқ қилади. Чунки бизлар нақшнинг энг кичик қисмларини ҳам ниҳоятда нозик қилиб ишлов берардик.
Хива нақшлари мадоҳил, олмагул, битав нақш, айланма нақш, арқон, тирноқ ва ҳоказо. Буларнинг сони юздан зиёддир. Энг чиройли нақш икки қатлам, баъзан уч
қатлам қилиб бажарилади. Хива усталари хеч қачон бир нақшни иккинчи марта такрорлашмаган ва бошқа устадан нусха олмаганлар”[2]. Музей экспозициясининг энг қадимги экспонатларидан бири бу 1000 йиллик Жоме масжидининг XIII асрга оид бўлган устун бўлагидир. Ундаги ислимий, ўсимликсимон, олмагул, гириҳ нақшларининг бир – бирига моҳирона уланиб кетиши кишини ҳайратлантиради. Яқинда музей экспозициямизга ташриф буюрган ёғоч ўймакор уста Ҳайитмат ота Боғбеков бу устун нақшлари ҳақида: “Устуннинг пастки қисмидаги нақшлар инсон қовурғалари ва юраги рамзи бўлиб, бу нақшлар чин юракдан, дилдан чиққан, қалбим қўри билан ишланди, деган маънони билдиради”, деган эдилар.
Нақш–арабча тасвир, гул деган маънони англатиб, қуш, ҳайвон, ўсимлик, геометрик ва бошқа элементларни маълум тартибда такрорланишидан ҳосил қилинган безак бўлиб, нақшлар нақшланадиган буюмнинг шакли ҳамда қандай мақсадда ишлатилишига қараб танланган ва ўзига хос номланган.
Гириҳ- форсча чигал, тугун деган маъноларни англатади. Гириҳ мураккаб нақш тури бўлиб, муайян тақсимларга бўлинади. Ҳар бир тақсим ўз тузилишига эга бўлади. Дунёда гириҳни энг кўп тарқалган жойи Ўрта Осиёдир. Гириҳ нақшини ишлаган усталар математика фанини жуда яхши билишган, бир-бирини кесиб ўтган беҳисоб чизиқлар, ҳар хил бурчакли ва қиррали юлдузлардан ташкил топган геометрик нақшлар гириҳ деб юритилади. “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 ноябрдаги Президент фармонидан кейин барча ҳунарлар қатори ёғоч ўймакорлигини ҳам янада ривожлантириш учун кенг йўл очилди.
Амалий санъат музей экспозициясига ёғоч ўймакор усталарнинг ёш вакили Неъмат Маткаримов томонидан ишланган лаган намойишга қўйилди. Неъмат Маткаримов “Мустақил юрт ҳунармандлари” кўрик – танлови дипломи совриндори, тасвирий санъат ҳафталиги сертификати соҳиби, бир – биридан нафис ишланган буюмлар ижодкори. Уста томонидан ишланган лаганда мадоҳил, ўсимликсимон, айланма нақшлар бўлиб, марказидаги битав нақш ислимий, мадоҳил, гулсапсар, бинафшагул нақшларидан ташкил топган.
Мадоҳил-(арабча - остона, кириш эшиги) чапу - рост такрорланувчи нақш тури, у композицияда чиқиш нуқтаси (манбаи, илдизи) бўлиб ҳисобланади. Мадоҳили кўриниши жиҳатидан хилма - хил бўлиб, ғунча, лола, гул, уч барг ва бошқа шакллардан иборат. Ана шу шаклларнинг орасига наққошлар ҳар хил гуллар киритиб ўзига хос ном қўйганлар.[3] Мадоҳил (уч барг) нақшининг рамзий маъноси дунёнинг абадийлиги, уч барги яхши фикр, яхши сўз, яхши амални билдиради. Жамиятнинг асоси бўлган уч табақа: олимлар, деҳқонлар ва навкарлар бирлигини англатади.[4] Битав нақш бир қанча нақшлар жамланмаси бўлиб, асосан буюмнинг марказига ишланади. Нақшнинг битган, яъни тугалланган эканини билдиради.
Бугунги кунда юртимиз равнақи, ижтимоий ҳаётни яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида бу ҳунарнинг усталари ҳам эъзозга лойиқ топилаётгани қувонарлидир. Бу ҳунарнинг кенг ривож топаётгани, ўзбек халқи илм-фан, адабиёт ва санъат марказигина эмас, ажойиб ҳунармандлар юрти ҳам эканлиги, бобомерос ҳунарлар садоқат ва эътиқод билан улуғланаётгани, миллий қадриятларимиз эъзоз топаётганлигини ёш авлод ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадга мувофиқдир.
[1] Булатов С. Ўзбек халқ амалий безак санъати. Тошкент 1991, 226 – б.
[2] Бобожонов Д, Абдуллаев М. Хоразм амалий санъат усталари. Тошкент – 2010.
[3] Худойберганов К. ХИВА дунёдаги энг кўҳна қалъа. Тошкент 2012 йил. 193-б.
4 Худойберганов К. ХИВА дунёдаги энг кўҳна қалъа. Тошкент 2012 йил. 57-б.
Хоразм амалий санъати дурдоналари