Музейлар XXI-асрда жамиятимизнинг энг фаол соҳаларидан бирини эгаллаб келмокда. Ҳаётимиз давомида биз билган ҳар бир ашёвий-буюм эса уни яратган инсоннинг дунёқараши, гўзаллиги, маънавияти ва маҳоратини акс эттиради. Лекин улар орасида шундай нарсалар борки, улар нафакат бир инсонга, балки бутун халққа талуқли бўлади. У бизнинг тарихимиз, маданиятимиз ва хотирамиздир. Шунинг учун ҳам ҳар бир соҳага оид осори-атиқаларни тўплаш, ўрганиш, сақлаш ва уларни намоиш қилиш музей ходимларининг зиммасига юклатилган.
Мамлакатимиз, хусусан Хоразм вохаси кўп асрлик тарихи, маданияти, кадирятлари ва анъаналарга бой мамлакатдир. Музейлар халқимизнинг шонли тарихи ва қадирятларини холисона акс эттиради. Бугунги кунда музейларимиз илмий- тадқиқот ишлар олиб борадиган ва ёшларга маданий-маърифий тарбия берадиган муассасага айланди.
Ҳар бир касбнинг ўз тарихи, ҳар бир ишнинг ибтидоси бўлгани сингари тиббиёт яьни даволашнинг ҳам ўз тарихи бор. Тарихдан хабордор бўлиш эса келажак учун пойдевор. Шу мақсадда бошқа сохалар қатори Хива “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси табобат тарихига оид ашёларни тўплаш, ўрганиш, сақлаш ҳамда тарғиб қилишга алохида эътибор қаратилмоқда.
Маьлумки, Хоразм қадим-қадимдан маданий марказлардан бири бўлиб, бу ерда илм фан тараққий этган. Шу билан бирга халқ табобати ҳам ривож топган. Бу заминда инсон саломатлигини сақлаш асосий эътиборда бўлгалигини қадимий ёзма манбалар, жумладан “Авесто” китобида ҳам учратиш мумкин. Ал-Беруний, Исмоил Журжоний, Чағминий, Масихий, Абулғозийхон, Хазараспий, Ибн Хаммор каби хоразмлик табиблар ва илм ахлининг қўлёзмаларида ҳам табобат тарихига оид манбалар мавжуд. Уларни ўқиб ўрганиши, авлодларга етказиш эса бугуннинг талаби. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Отаназар Абдуллаев ташаббуси билан 1967 йили Хивадаги Оллоқулихон мадрасасида, кейинчалик эса Шерғозихон мадрасасида фаолият кўрсатган “Табобат тарихи” музей экспозицияси музейшунослик ва истиқлол ғоялари асосида 18 май халқаро музейлар куни муносабати билан қайта ташкил этилди. Экспозициядан энг қадимги даврдан бошлаб, бугунги кунгача табобат тарихидан ҳикоя қилувчи ноёб қўлёзмалар, табиблар томонидан қўлланилган асбоб-ускуналар, доривор гиёҳлар, ноёб фотосуратлар ва бошқа кўплаб экспонатлар ўрин олган.
Маълумки, Хивада хонлик даврида 1912 йили қурилган янги типдаги касалхона ва унинг очилиш маросими, даволаш жараёнлари ҳақида Ўрта Осиёда биринчи кинофотогроф Худайберган Девонов томонидан олинган ноёб фотосуратлар орқали экспозицияга ташриф буюрганлар аниқ тасаввурга эга бўлишади. Шунингдек қадимги табибларнинг даволаш жараёнлари муляжлар орқали ҳам кўргазмага қўйилган. Бир сўз билан айтганда сайёҳлар экспозиция билан танишар экан юртимизда тиббиёт тарихи, шунингдек бугунги ютуқлар билан ҳам яқиндан танишишлари мумкин. “Табобат тарихи” экспозициясини очилиши халкаро музейлар кунига ўзига хос совға бўлди.
Хоразм табобати тарихига назар