“Ичан – Қалъа”да қўғирчоқ театри фестивали

         Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 – 2021 йилларда Хоразм вилоятида туризм салохиятини янада ривожлантириш юзасидан қабул қилинган қарор, фармон ва кўрсатмалари асосида - Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, уларнинг жойлардаги бошқармалари томонидан турли туман маданий – маърифий тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

         Яқинда Хоразм вилоят қўғирчоқ театри жамоаси томонидан Ичан – Қалъа давлат музей – қўриқхонаси худудида, Кўхна Арк олдидаги майдонда қўғирчоқлар фестивали ўтказилди. Дид билан байрамона безатилган майдонда “Хива лазгиси” “Карвон сарой”, “Анжуман”, “Қувноқ томоша” спектаклларидан сахна кўринишлари, қўғирчоқлар иштирокида фольклор жанрдаги томошалар намойиш этилди. 

         Кўплаб хорижий ва махаллий сайёхлар, ёшлар ва болажонлар иштирок этган фестивалда томошабинлар ҳам рақсга тушиб кетишди.

         Актёр Даврон Отахоновнинг левитация (муаллақ туриш) афсунгар ролидаги чиқишлари айниқса барчада қизиқиш уйғотди.

         Нафақат томошалар балки театр жамоаси фаолиятига оид иш жараёнлари, қўғирчоқлар ясаш, рассомлик ва бошқа йўналишдаги маҳорат дарслари ҳам барчада жуда катта таассурот қолдирди.