Ичон-Қалъада халқаро “Баҳодирлар ўйини” турнирига старт берилди!

          Узоқ кутилган Халқаро “Баҳодирлар ўйини” турнирига старт берилди! Турли давлатлардан ташриф буюрган 30 нафардан ортиқ халқаро тоифадаги спортчилар қадим Хивада жам бўлишди.
- Бу жуда муҳим мусобақадир. Чунки бизнинг халқаро федерация кўплаб турнирлар ўтказадиб. Аммо Осиёда бу энг катта турнир ҳисобланади. Таасуротларим бой, мен Хивага ташриф буюрганимда хурсандман. – деди Латвиялик иштирокчи Владислав Редькин. 
Ичан Қалъанинг Ота дарвозаси олдида ўтказилган тантанали очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилишди. Айни дамда Кухна Арк майдонида мусобақалар бошланишига тайёргарлик кўрилмоқда. 

         Турнирдан фақат ғалаба кутяпман. Кайфиятларим аъло даражада! Хива Ичон-Қалъаси чиройли тарихий шахар экан. ташкилотчилар мени таклиф қилишганидан жуда хурсандман.Биз сизларга хақиқий шоу намойиш этишга харакат қиламиз!
Алесандр Кузьмин. Россия Федерацияси.