ИИБ Хавфсиз туризмни таминлаш бошкармаси ходимлари ковун сайлида фукораларни ва чет эллик сайёхларни хавфзизлигини таъминладилар.
Ҳар йили Хоразмда “Гурвак – Хоразм қовунчилиги рамзи” савдо кўргазмасини ўтказиш анъанага айланган бўлиб, ушбу тадбир вилоятимизнинг деҳқон ва фермер хўжаликлари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан кўтаринки кайфиятда ўтказилади.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни саховатли заминимизда етиштирилаётган қадимий ширин қовунларни парваришлаш сир асрорлари билан таништиришдан иборат.
“Қовун сайли”да вилоятимизнинг фольклор-этнографик гуруҳлари, эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, гуллар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ташкил этилган.
Шунингдек, Хива шаҳрининг туризм намойиш объекти олдида ўтказилган тадбир давомида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимиз ва чет эллик сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда сайёҳлар томонидан берилган саволларга хорижий тилларда жавоблар берилди.

Сабохат СУЛТОНОВА,
катта лейтенант.
Хоразм вилояти.