Инновацион технологиялар музейлар фаолиятида.

             Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тамонидан Республикамиз музейларида инновацион технологиялардан фойдаланиб маркетинг ва тарғибот ишларини жадаллаштириш борасида топшириқлар берилган. Бу борада "Ичон-Қалъа" давлат музей қўриқхонаси "Қадим Хоразм тарихи" бўлимида интерактив аудогид тизими ишга туширилди. Хозирги кунда музей хизматлари чипталарини электрон сотиш, ташриф буюрувчиларни хисобини юритишни автоматлашган тизимини йўлга қўйиш борасида 2018 йил 12 декабрдан график асосида ишлар олиб борилмоқда.

            Куни кеча ташкилотимиз тамонидан таклиф қилинган - ўзини инновацион технологиялари билан Ўзбекистонда илк бора "қўшилган реаллик" ва "жонлантирилган тасвир" технологияларини жорий қилган "SmartChain" фирмаси вакиллари Хива "Ичон-Қалъа" музей қўриқхонаси рахбарияти билан инновацион технологияларни музей фаолиятига тадбиқ қилиш борасида янги режаларни мухокама қилишди.

            Келгусида вохани туризм салохиятини ошириш ва музей фаолиятини смарт технологиялар билан тўлдириш борасида музей рахбарияти билан 6 та йўналишда дастур ишлашга келишиб олинди. Булар смарт технлогиялари қўлланиб ишланадиган виртуал музей, "жонли" музей каталоги, тарихий мажмуалар харитаси, музейларни буклетлари, музей кўргазма залларини "жонлантириш" ва "Хон фоэтонида виртуал саёхат" дастурларини ўз ичига олади. 

            Бу  дастурларни амалга оширилишидан келгусида сайёхларни музейларга қизиқишини ортиши ва хизматлар сифатини кўтарилишига олиб келиши кутилаяпди.