Инновациялар музей хизматида

            Кеча Хива "Ичон-Қалъа" музей қўриқхонаси "Мадраса тарихи" (Шерғозихон мадрасаси)да Республикамизда биринчи булиб "Ташриф буюрувчиларни хисобини юритишни автоматлаштирилган тизими" (турникет) ўрнатилди.

            Бу борада "Микроэлектроника плюс" фирмаси билан тузилган шартномага асосан - фирма мутахасиси Малик Машанпин тамонидан тизмим бевосита жойида илк синовдан ўтказилди.

            Мазкур тизим музейга ташриф буюрувчилар учун масофадан туриб мобил алока воситасидан, пластик карточкадан ва накд пулдан фойдаланган тарзда электрон чипталар сотиб олиш имкониятини яратади. Музей учун эса ташриф буюрувчиларни хисобини юритиш, сайёхлик фирмалари билан ўзаро хисоб китобларни автоматлаштириш орқали пул тушимларини шаффофликини таминлайди.

            Музей қўриқхонаси буюртмасига асосан 2019 йил 1 мартгача барча музейларга мазкур тизим жорий қилиш кўзда тутилган.