Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи ва унда билдирилган фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар жаҳон ҳамжамияти эътибори эътирофига сазовор бўлди.
Зеро, Президентимиз томонидан нафақат Ўрта Осиё давлатлари, балки бутун ер юзи халқларининг тинчлиги, иқтисодиёти, экологик хавфсизлиги, маданияти маърифатига оид жуда муҳим ва долзарб масалалар нуфузли минбардан туриб очиқ-ойдин баён этилди.
Энг аввало, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Президентимиз нутқи жаҳон минбаридан миллатимиз рамзи ҳисобланган ўзбек тилида янграгани халқимизга, каттадан-кичикка фахр-ифтихор бахш этди. Шу воқеанинг ўзи ҳам ўзбек тилининг мавқеини ошириш йўлида дадил қадам бўлди.
Чуқур маъно-мазмунга эга бўлган таъсирчан нутқда, минтақамизининг қадимий ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Бу моддий ва номоддий меросни асраб – авайлаш, тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган хайрли ишлар бардавомлигини таъминлаш мақсадида муҳим ташаббусни ўртага ташлаганликлари барча-барчамизга қувонч бахш этади.
“Биз 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида” “ Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзуида халқаро форумни ўтказишга тайёрмиз”, деган фикрлари ва сессия қатнашчилари, жаҳон ҳамжамиятининг нуфузли фаоллари томонидан қўллаб-қувватланаётгани дилларимизни шундай шон-шухратли юрт фарзанди эканлигимиздан фахр-ифтихорга тўлдирди.
Бу муҳим воқеа, шунингдек. 2020 йилда Хива туркий тилли давлатларнинг маданий пойтахти қилиб белгиланганлиги шу кўҳна ва муқаддас замин фарзанди, сифатида зиммамизга улкан масъулият ҳам юклайди.
Шунингдек, Президентимиз нафақат минтақа, балки, жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган Осиё ва ер юзида хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол муаммосини ҳал этиш, камбағалликни бартараф қилиш билан билан боғлиқ масалалар бўйича қимматли фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларни билдирдилар.
Инсоният келажагини кўзлаб

Буларнинг барчаси халқимизнинг, юзи халқларнинг келажаги, истиқболини кўзлаб айтилган фикрлардир.