ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

         Мамлакатимизда она тилимизни қадрлаш, ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини янада оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг шу юзадан қабул қилган қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида яқинда бўлиб ўтган “Қадринг баланд, бўлсин, она тилим!“ деб номланган танлов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди.
Музей–қўриқхона ходимлари иштирок этган иншолар танлови ҳамда “Она тилим--жону дилим“ мавзусидаги маърифий кеча миллатимиз тимсоли ҳисобланган  ўзбек тилига мехр–муҳаббат, фахр ифтихор ифодаси бўлди.
         Жамоада она тилимиз нуфузини ошириш бўйича қабул қилинган қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида режалар белгиланиб амалга оширилмоқда.