Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Ичан-Қальа” ҳудудида жойлашган меъморий ёдгорлик – Ислом хўжа минораси тепасида деворда ташриф буюрувчилар томонидан битилган турли ёзувлар ҳақида хабар ва бунга нисбатан муносабатлар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат “Ичан-Қальа” давлат музей-қўриқхонаси маъмурияти томонидан ўтказилган йиғилишда муҳокама этилиб, масъул ходимлар жиддий огоҳлантирилди.
Ҳақиқатан ҳам тарихимизга, маданий меросимизга беҳурматларча муносабатда бўлган, маънавиятсиз, фаросатсиз кимсалар томонидан минора ички деворида исмлар, турли сўзлар ёзилганлиги аниқланиб, улар бартараф этилиб, тезкор тарзда таъмирланди. Минора тепаси ички қисмига видеокузатув камераси ўрнатилди.
Минорага чиқувчи сайёҳларни тартиб-қоидаларга амал қилиш бўйича огоҳлантириш эълонлари ўрнатилиб, ижросини назорат қилиш ишлари кучайтирилди.
Тарихий, меъморий ёдгорликларни асраб-авайлаш нафақат музей-қўриқхона ходимлари балки, ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчидир! Шу бурчни, ўзлигини унутганлар эса Ўзбекистон фуқароси деган шарафли номга доғ туширганлардир.
Камчилик бартараф этилди