Барча соҳаларда бўлгани сингари Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан алоқалари маданият сохасида ҳам йил сайин мустаҳкамланмоқда.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, давлат туризм қўмитаси ва Европа Тикланиш ва тараққиёт банки ҳам тегишли илмий-текшириш институтлари билан уч томонлама Меморандум имзоланган эди.
Келушувга кўра Хоразм, Хивадаги маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш, музейларни ривожланган мамлакатлар даражасига чиқариш, тарихий - маданий меъросни келажак авлодга етказиш, шу билан бирга туризм салоҳиятини ҳам ошириш мақсад қилинган.
Хорижий ҳамкорлар – Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, халқаро экспертлар вакиллари ҳамда дунёнинг музейшунослик, илмий-текшириш йўналишидаги энг йирик маърифий маркази хисобланган АҚШнинг Smithsonian Instition ходимлари ўтган йили октябрь ойида Ичон Қалъа давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюриб - музейлар фаолияти, маданий меъросни асраш ва сайёхликни ривожлантириш борасидаги қилинаётган ишлар билан яқиндан танишган ва келгусидаги ҳамкорлик режаларини белгилаб олган эдилар.
Бутун дунёда пандемия давом этаётган ҳозирги вазиятда хам ҳамкорликни давом эттириш мақсадида шу йил август ойида Ичан Қалъа давлат музей қўриқхонаси ходимлари иштирокида онлайн-тренинг ўтказишга қарор қилишди.
Бундан кўзланган мақсад маданий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш, ўрганиш, тарғиб қилиш бўйича дунё музейларидаги инновацион янгиликлар, тажрибаларни ўртоқлашиш ва шу орқали ходимлар малакасини оширишдан иборат.
Келгусида Ичон-Қалъа музей-қўриқхонаси Европа Тикланиш ва тараққиёт банки беғараз ёрдамини жалб қилган холда Ичон-Қалъа худудини тарихий қиёфасини қайта тиклаш борасида катта лойиха ишлаб чиқишни режалаштирган.
Ҳамкорлик давом этади