Китоб кишиларнинг маънавият ва маърифатини юксалтиришда - халқнинг тарихи, келажаги ва ҳаёт шамчироғидир. Китоб аввало ёш авлод тафаккурини, маънавиятини шакиллантиришда асосий восита - онгу шуурида она тилига хурмат ва эҳтиром, ўзликини англаш, Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш, унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини мустаҳкам қарор топтиришнинг асосий омилларидан биридир. Шу маънода Президентимизнинг ёшларимизни китобхонликка ўргатиш, бу ишга ижодкорларни жалб этиш хақида таъкидлашлари замирида ҳам навқирон авлодни бой маънавий меросимиз билан таништириш, улар қалбида тарихимизга муҳаббатни уйғотишдек улуғвор ниятлар мужассам.
Ёшлик китоб ўқиб - билим олиш учун берилган катта имконият палласи. Зеро донишмадлар - ёшликда олинган билим - тошга ўйилган нақш кабидир деб бежизга айтишмган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни - ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ахолисининг 30 фоизини 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Уларнинг таълим олиши, касб ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурди. Тўртинчи ташаббусда таъкидланишича, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган, ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади. Шу билан бирга Давлатимиз раҳбари вазирлик ва идораларга ”Маърифат карвони“ лойиҳаси доирасида бадиий, маърифий, ижтимоий мавзуларда китоблар чоп этиш ҳамда китоблар совға қилиш карвонлари ташкил этиш ташаббуси ташкил этилди. Ушбу ташаббусга жавобан бизнинг музей қўриқхонамиз маъмурияти музей кутубхонамизни янада бойитиш ҳамда кутубхонага келаётган китобсеварларни янада қўпроқ жалб қилиш мақсадида кутубхонамиз 650 та янги китоблар билан бойитилди.
Бугун ”Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод Ватан”экспозициясида кутубхоначи, музей илмий ходимлари ва Урганч Давлат Университети талабалари билан ҳамкорликда маърифат куни муносабати билан - “Китоб маърифат қуёши” мавзусида суҳбат ўтказилди. Суҳбат савол-жавобларга бой, қизиқарли тарзда кечди. Талабаларни қизиқтирган саволларига - музей қўриқхона илмий ходимлари жавоб беришди. Бундай суҳбатлар ёшларда китобга қизиқишни янада оширади. Китоб-билим манбаи. Уни кўз қорачиғидек асраш, ҳар жиҳатдан эъзозлаш, келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг маънавий, қолаверса инсоний бурчимиздир.
Китоб маърифат қуёши