Китоб тараққиёт калити

          Давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган оқилона сиёсатида китобхонлик тарғиботи жуда катта аҳамият касб этаётир.

           Яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши кун тартибига қўйилган асосий масалалардан бири китобхонликни ривожлантириш бўлиб, бу вазифа ижросида ҳар бир фуқаро, ҳар бир ходимнинг ўз ўрни ва масъулияти бор. Ушбу йиғилишда билдирилган фикр ва ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида “Ичан – Қалъа” музей қўриқхонаси “Қадимги Хоразм”, “Мустақил Ўзбекистон: Озод ва обод Ватан” экспозицияси, музей кутубхонаси ходимлари ўзлари таҳсил олган Хива шахридаги № 2, № 15 сонли умумий ўрта таълим мактабларига бориб ўқувчиларга китоб совға қилишди.

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо ҳеч бўлмас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

                                                                                                          Абдураҳмон Жомий.

         Китоб ўқиётган одам – сув ичаётган киши кабидир. Зеро ўқиган одамнинг қалб булоқлари очилади. Оламнинг барча эзгуликлари китоб аталмиш мўъжизавий куч атрофида айланади. Болаларимизга китоб совға қилайлик.