Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси ва Хива шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Наврўз байрами олдидан ўтказилган фестивал ана шундай номланади.
Дастлаб Хоразм Маъмун академияси олимлари иштирокида “Шарқ халқлари ҳаётида Наврўз байрамининг тарихий аҳамияти” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Шундан сўнг ёшлар вакиллари Нуруллабой саройини томоша қилишди.
Бу ерда вилоят қўғирчоқ театри актёрлари ижросидаги саҳна томошаларидан баҳраманд бўлишди.
Ичан-Қалъадаги Кўҳна Арк майдонида сумалак сайли, миллий таомлар кўргазмаси, ёш санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар шунингдек, турли йўналишдаги спорт мусобақалари барчага байрам кайфияти бағишлади.
Ёшлар музей бўлимлардаги экспозициялар билан ҳам танишдилар.
КЎҲНА ХИВАДА ЁШЛАР САЙЛИ