Кутубхонада тақдимот маросими

Тарихий меросни асраб авайлаш, ўрганиш ва авлодларга  қолдириш

 - давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишлардан биридир .

                                                    ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ

                                          Ўзбекистон Республикаси Президенти.

 

 

Хива Ичан –Калъа музей қўриқхонаси кутубхонасида тарих фанлари номзоди Комилжон Худайбергановнинг Нуруллабой мажмуаси”китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Комилжон Худайбергановнинг «Хива хонлари шажараси», «Ёзувларга яшринган тарих», «Ҳазарати Полвон Пир», «Хива хонлари тарихидан», «Хива - дунёдаги энг кўхна қалъа» каби китоблари қатори «Нуруллабой мажмуаси» китоби ҳам тарих  фанига ва тарихга қизиқувчилар учун ўлкамиз тарихига оид мухим манбаа бўлиб хизмат қилади.

Кечада Комилжон ака китобнинг яратилиш тарихи тўғрисида сўзлаб - тарихимизни ўрганувчилар учун ахамияти катта манбалларни айтиб, - “Сизлар изланиб, ўқиб ўрганиб нафақат илмий иш балки китоб ёзсангизлар бўлади” дедилар. Мазкур китобда Хива хонлари Муҳаммад Рахимхон I, Оллоқулихон, Рахимқулихон, Муҳаммад Рахимхон II -Феруз, Саййид Исфандиёрхон ва Саййид Исломхўжа кабий тарихий шахслар тўғрисида, Нуруллабой мажмуаси қурилиш тарихи, Хоразмни узига хос таомлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар жамланган.

Нуруллабой Хива хонлигидаги бой инсонлардан бўлган. Яъни бой кишилар Хонликда узига хос нуфузга эга булиб. бир қанча вазифалар билан вазифалантирилган хукумат амалдорлари хам хисобланишган. Қуйда бой амалдорларнинг айрим вазифалари келтирилади – яъни улар; фуқаро аҳволидан огоҳ бўлишни, шаҳар дарвозаларини. истеҳкоми ва қалъа деворларининг шикастланган жойларини таъмирлатиши, ахолининг ҳолидан хабардор бўлиб туриши, ҳукумат томонидан буюрилган хизматларни бажалишини назорат қилиши хамда давлатини олий ҳимоячиси, эл ва фуқаро манфаатини кўзловчи каби хизматларни зиммасига олган мансабдордир.

Хива хони ушбу мажмуани ўрнини Нуруллабой деган бой кишидан сотиб олган. Ўшанда Нуруллабой хонга, “-мен сизга бу боғимни сотаман, лекин шу шарт биланки менинг номим мажмуада сақланиб қолсин“,- деган. Бу шартга хон рози бўлган ва шу жой кейинчалик Нуруллабой номи билан аталган.

Ўзбекистон Республикаси Призиденти Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил 5 майдаги ПҚ-2953-сонли “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури“ асосда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги “Хоразм вилоятидаги “Нуруллабой” тарихий мажмуасини  реконструкция ва реставрация қилиш  тўғрисида” ги қарори, Юртбошимизнинг тарихий меросни асраб авайлаш, уни бус-бутун ва мукаммал кўринишда келгуси авлодларга етказиш ҳақидаги кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий Банки томонидан Нуруллабой мажмуасини таъмирлаш, қадим кўринишига қайтариш, уни туризм марказига айлантириш, катта ҳовли ичида кўргазмалар, ҳунармандларнинг устахоналари, дўконларини очиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу рисолада Нуруллабой мажмуаси тарихи мухтасар баён қилинган.

   

Хива “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси кутубхоначиси Саидова Муяссар, илмий ходим Бекчанова З.