9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан шу йил 4 май куни Хива шаҳрида, Ичан Қалъа давлат музей қўриқхонасида ҳарбий ватанпарварлик мавзуида тадбирлар, байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Вилоят ва Хива шаҳри мудофаа бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят ва шахар кенгашлари, мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, музей-қўриқхона ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда фронторти ва меҳнат фахрийлари, ёшлар, шунингндек, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар иштирок этишди. Ёшлар вакиллари улар кўксига "Шон-шараф" ленталарини тақиб қўйишди.
Ота дарвоза олдидаги майдонда иккинчи жаҳон уруши фронти кўринишларини акс эттирувчи ҳарбий машиналар, палаткалар ва қурол аслаҳалардан иборат кўргазма намойиш этилди.
Музей шаҳарда байрам тадбирлари

Тадбир қатнашчилари Ичан Қалъа бўйлаб сайёҳат қилишди. Ҳарбий оркестр ижросидаги мардлик, жасорат, ғалаба тараннум этилган куй-қўшиқларлар барчанинг дилига ғурур ва ифтиҳор бахш этди. Эзгу тилаклар, шукроналар айтилди.
Шўх куйлар янграб катта-ю кичик рақсга тушишди.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.